Samsung сайтида ромсиз Galaxy A7 (2018) «қўлга тушди»

Samsung сайтида ромсиз Galaxy A7 (2018) «қўлга тушди»

Жанубий кореялик ишлаб чиқарувчининг русча сайтида SM-A730F индекси билан белгиланган, ҳали тақдим этилмаган смартфон ҳақида маълумот пайдо бўлди. Манбаларнинг таъкидлашича, бу – ромсиз экранли Galaxy A7 (2018) моделидир.

Гарчи Samsung сайтидаги ушбу смартфон саҳифасида ҳозирча унинг хусусиятлари берилмаган бўлса-да, турли инсайдерлар берган маълумотлар орқали мазкур гаджет ҳақида тасаввур пайдо бўлиб улгурган. У томонларининг ўзаро нисбати 18:9 бўлган Super AMOLED Infinity экран билан жиҳозланган. Ушбу девайс Samsung’нинг 2017 йилги флагман смартфонларига ўхшаб кетади – экрани деярли ромсиз.

Samsung Galaxy A7 (2018) модели мазкур компаниянинг Exynos 7892 чипи базасида ишлайди. У иккита ARM Cortex-A73 ядроси ҳамда олтита ARM Cortex-A53 ядросини ўз ичига олади. Смартфоннинг тезкор хотираси эса 6 гигабайт бўлиши кутилмоқда. Афтидан, янги Galaxy A7 қўш модулли асосий камерага ҳамда USB Type C портига эга бўлади, шунингдек, у Bluetooth 5.0 талқинини қўллаб-қувватлайди. Булардан ташқари, гаджет IP68 стандарти бўйича чангдан ва намдан ҳимояланган бўлиши ҳақида ҳам маълумотлар бор.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: тақдим этилмаган Galaxy A5 (2018) ва Galaxy A7 (2018) суратлари ҳамда видеоси чиқди

Ушбу смартфонсоз ўзининг Galaxy A7 (2018) ҳамда Galaxy A5 (2018) моделларини 2018 йилнинг январида расман тақдим этиши кутилмоқда. Бироқ, ўз сайтида ҳам маълум қилганига қараганда, Samsung уларни сал олдинроқ намойиш қилиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, Galaxy A7 (2018) модели бу йилги Galaxy A7 нархида тақдим этилади, дейишмоқда манбалар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.