Samsung Siri муаллифларининг стартапини сотиб олади

Samsung Siri муаллифларининг стартапини сотиб олади

Samsung Electronics компанияси сунъий интеллект технологияларини яратишга ихтисослашган Viv Labs стартапини харид қилиш борасида келишувга эришди.  Бу ҳақда Samsung билан алоқадор янгиликларни ёритадиган компания ахборот порталида хабар берилди.

Viv лойиҳаси ўз вақтида Siri ассистентини яратиб, уни Apple компаниясига сотган Дэг Киттлаус (Dag Kittlaus), Адам Чейер (Adam Cheyer) ва Крис Брайэм (Chris Brigham) томонидан йўлга қўйилган стартап ҳисобланади. Юқорида номи тилга олинган дастурчиларнинг таъкидлашича, Viv ассистенти имкониятлари жиҳатидан Siri’га қараганда бир мунча илғор. У одам нутқини яхши тушунади ва бир нечта қисмлардан иборат гапларга жавоб бера олади.

Хариддан сўнг Viv Labs Samsung Electronics таркибидаги бўлим сифатида ўз ишини давом эттиради ҳамда сунъий интеллект билан боғлиқ тадқиқот ва ишланмаларни яратиш устида ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар