Samsung смартфонини компьютер орқали қандай янгилаймиз?

  •   Saroy
  •  362
  •  14.05.2018 15:53

Samsung смартфонини компьютер орқали қандай янгилаймиз?

Баъзан  Samsung Galaxy смартфонини янгилашда муаммо пайдо бўлади. Дастур таъминотининг янги версияси айрим қурилмаларга тўғри келмайди ва бундай муаммога кўплаб фойдаланувчилар дуч келишади. Ҳатто шундай бўлиши мумкинки, телефонда интернет бўлмайди ёки жуда чекланган бўлади, шу боис ОТА -янгиланишни қабул қилолмайди.

 Яхшиямки, Жанубий Корея компанияси қулай дастурни таклиф қилган, у  Smart Switch, деб аталади ва  у Android-смартфонингизга прошивканинг сўнгги версиясини ўрнатиб беради.  

ЎҚИНГ: Galaxy A5 – «Малика»да энг кўп сотилаётган, ўрта нархдаги Samsung

Ҳозир биз Samsung Galaxy’ни компьютер орқали қандай қилиб тўғри янгилаш йўлини кўрсатамиз.

Smart Switch дастурини ўрнатинг, компаниянинг расмий сайтидан юклаб олиб (Windows учун ҳам, macOS учун версияси бор), смартфонни компьютернинг  исталган  бўш  USB-портига қўшинг. (ПК интернетга қўшилган бўлиши керак) Шундан кейин, Smart Switch қурилманинг моделини кўради ва аниқлайди, у Samsung серверига қўшилади. Бу шунинг учунки, ўрнатилган прошивканинг янги версияси бор-йўқлигини билиш учун қилинади.

Агар янгиланиш бор бўлса, ушбу дастур ойнасининг марказида шунга мос равишда янги ПО тўпламини юклаш ва ўрнатиш учун эслатма ҳамда “Обновить” тугмаси пайдо бўлади. Шундан кейин Smart Switch прошивка файлини юклай бошлайди, кейин уни телефонга ўрнатади (сиз шунчаки навбатдаги йўриқномани кузатиб боринг)

Бу жараёнда қурилма ўчади ва қайта ёқилади, мазкур жараённи кузатиб боришингиз мумкин. Жараён томом бўлганидан кейин сизнинг Samsung смартфонингиз автомат тарзда қайта қўшилади ва ишлашга тайёр бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 8: реклама буклети ҳаммасини фош қилди

Эътибор қаратинг: Samsung’да ҳар бир янгиланиш ёки Android’ни ўрнатишдан кейин смартфонни завод созлагич ҳолатига келтиришни маслаҳат беради. Бу дастурий таъминотда узилишни бартараф этиш учун қилинади. Жараён давомида телефондаги барча маълумот ўчирилиши керак. Шу боис, керакли маълумотларни захирага нусхалаб қўйсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.  

Агар дастурий таъминотнинг янги версияси йўқ бўлса, у ҳолда сизнинг моделингизда пайдо булгунга қадар кутиб туришингизга тўғри келади.

 

Манба:  galaxy-droid.ru

 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.