Samsung смартфонларини акция бўйича харид қилиб, ҳадяга эга бўлинг!

Samsung смартфонларини акция бўйича харид қилиб, ҳадяга эга бўлинг!

Янги йил байрами арафасида Samsung компанияси ўзбекистонлик мухлислари учун акция эълон қилган. Бу ҳақда компаниянинг Facebook саҳифасида хабар берилган.

Акцияга кўра, 2017 йилги Galaxy J ва Galaxy A туркумига мансуб смартфонлардан бирини 2017 йилнинг 1 декабридан то 2018 йилнинг 31 январигача бўлган муддатда харид қилганларга оригинал ғилоф ёки AKG қулоқчинлари совға сифатида тақдим этилади.

Бунда 2017 йилги Galaxy J3, J5, J7 ҳамда Galaxy А3 смартфонларидан бирини сотиб олган харидорларга оригинал Samsung ғилофлари ҳадя қилинади. 2017 йилги Galaxy А5 ва А7 смартфонларидан харид қилганлар эса совға тариқасида AKG қулоқчинларига эга бўлишади.

Акция шартларига кўра, харидор сотиб олинган қурилманинг қутисини ҳамда харид чекини олиб, Тошкент шаҳри «Малика» савдо марказидаги Samsung промо-нуқтасига бориши лозим. Шу ерда у ўз харидини рўйхатдан ўтказиб, совғани олиб кетаверади. Хабарда айтилишича, ҳадялар сони чекланган.

Мазкур смартфонларнинг нархлари эса қуйидагича:

Samsung Galaxy A3 2017 – 2 042 000 сўм

Samsung Galaxy A5 2017 – 2 646 000 сўм

Samsung Galaxy A7 2017 – 3 142 000 сўм

Samsung Galaxy J3 2017 – 1 437 000 сўм

Samsung Galaxy J5 2017 – 1890 000 сўм

Samsung Galaxy j7 2017 – 2 226 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, смартфонларни нақд пулга ҳам, пластик карточка орқали ҳам айни шу кўрсатилган нархларда олишингиз мумкин. Бунинг учун «Terabayt.Uz» сайтининг менежери билан +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали боғланинг. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.