Samsung тўлиқ ўрама дисплейли смартфон патентлади

Samsung тўлиқ ўрама дисплейли смартфон патентлади

2014 йилнинг сентябрь ойида Samsung ўзининг Note Edge – чети қайрилган дисплейли фаблетини тақдим этган эди.  Мазкур технология фойдаланувчиларга маъқул келди ва орадан уч йил ўтиб, компания ўз флагманларига фақат шундай экранни жорий эта бошлади.

ЎҚИНГ: Samsung инқилобий смартфонини билакка тақиладиган қилмоқчи

Жанубий кореялик техногигантнинг дисплей борасидаги навбатдаги технологияси тўлиқ айланма экранга эга смартфонлар яратиш имконини беради. Интеллектуал мулк бутунжаҳон ташкилоти маълумотлар базасида Samsung’нинг ўраладиган дисплейи ҳужжатлари топилди, деб ёзади LetsGoDigital.

Мана, патент ҳужжатлари орасидаги расмларга ўзингиз бир эътибор беринг-да:

ЎҚИНГ: Букилувчан Samsung Galaxy X ҳақиқий эксклюзив бўлади

Кўриб турганингиздек, суратларда бутунлай буклама дисплей акс эттирилган. Унинг асосий ўзига хослиги – тўлиғича ўраб қўйиш мумкинлигидир.

Samsung патентларида мазкур дисплейни яратишда қўлланадиган материаллар ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, бунақа экранли смартфон қўлдан тушиб кетганида ёки бирор қаттиқ жисмга урилганида нима бўлиши ҳам ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Apple «раскладушка» iPhone чиқармоқчи, аммо Samsung’дан чўчияпти

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.