Samsung Uzbekistan Note 8'нинг юртимизда сотилиш вақтини маълум қилди

Samsung Uzbekistan Note 8'нинг юртимизда сотилиш вақтини маълум қилди

Samsung компанияси айни кунда Galaxy Note 8'га буюртма қабул қилишда давом этмоқда. Galaxy Note 8'нинг Кореядаги расмий баҳоси 64 гигабайтли версия учун $963, 256 гигабайтли қиммат талқин $1,104 доллар этиб белгиланган. Америка Қўшма Штатларида эса Galaxy Note 8'нинг арзон талқини учун $929.99 доллар тўлашга тўғри келади. 


Samsung Electronics 12 сентябрь куни Galaxy Note 8 учун аввалдан буюртма берганлар сони Note туркумидаги фаблетлар билан таққослаганда рекорд миқдорга етди. Хусусан, 5 кун ичида 40 мамлакатдан 650 минг нафар харидор Galaxy Note 8 флагманига олдиндан буюртма берган. Galaxy Note 7 билан солиштирганда бу 2,5 баробарга кўп дегани.


Samsung компаниясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси (Samsung Mobile Uzbekistan) ўзининг фейсбук тармоғидаги саҳифасида янги фаблетнинг юртимизда сентябрь ойининг якунида сотилиши тўғрисида маълум қилган. Нарх-наво масаласида маълумот берилмаган бўлса-да, гаджетнинг Ўзбекистонда камида 1000 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда. Ҳозирча, компаниянинг энг қиммат телфони -- Galaxy S8 Plus "Малика"да 6 миллион сўмдан сотилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note 8 диагонали 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги, Galaxy S8 каби 18.5:9 ҳажмли, Super AMOLED матрицали Quad HD+ (2960 x 1440 белги) пиксел сиғимли экранга, Samsung'нинг 8 ядроли Exynos 8895 процессори ёки унинг муқобили Snapdragon 835'га эга бўлган.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.