Samsung ва Apple’нинг уч йиллик суди якунланди: мағлуб 120 миллион доллар тўлайди

Samsung ва Apple’нинг уч йиллик суди якунланди: мағлуб 120 миллион доллар тўлайди

АҚШ Олий суди, ниҳоят, Samsung ва Apple ўртасида 2014 йилдан буён давом этиб келаётган низоларга нуқта қўйди. Бу ҳақда The Verge нашри маълумот берган.

Ўшанда купертинолик корпорация патент ҳуқуқини бузганликда айблаб, ўзининг асосий рақобатчиси бўлмиш Samsung’ни судга берган эди. Унинг даъвосига кўра, кореялик компания Apple’нинг иккита технологияси бўйича патентга риоя қилмаган: экранни slide-to-unlock усулида блокдан чиқариш ҳамда маълумотларни автоматик тарзда интерфаол ҳаволаларга айлантириш.

Apple’нинг иштаҳаси ҳам чакки эмас экан – у ҳар бир сотилган Galaxy смартфони учун товон тўлашни талаб этган! Умумий ҳисобда эса бу нақ 120 миллион долларни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Университет судда Apple’ни ярим миллиард долларга туширди!

Ўшанда суднинг ҳукмига кўра Samsung айбдор деб топилган эди, аммо 2016 йилги апелляциядан кейин бу қарор бекор қилинди. Кейин эса энди Apple бунга қарши яна ариза берди ва суд яна чўзилиб кетди.

Ва ниҳоят, АҚШнинг энг юқори турувчи суд идораси – Олий судда бу масалага узил-кесил нуқта қўйилди. Энди Samsung патент ҳуқуқини бузганлиги учун Apple’га ўша 120 миллион долларни тўлаб берадиган бўлди. Табиийки, кореялик компания бундан норози – унинг нуқтаи назарига кўра, Apple мавжуд бўлмаган патентлардан «адолатсиз даромад» оляпти.

Аммо бу икки техногигантнинг «патент жанглари» шунинг ўзи билангина тугаб кетмайди. Келгуси йилнинг май ойида судьялар Apple’нинг яна бир даъво аризасини кўриб чиқишади. Унинг даъвосига кўра, iPhone дизайнини ноқонуний тарзда ўзлаштириб олгани учун Samsung 400 миллион доллар тўлаши керак эмиш. Буни қаранг-а!

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung яна судда кўришишади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.