Samsung яна бир "шедеври"ни тақдим қилди

Samsung яна бир

Сўнгги кунларда Samsung брендига мансуб  SM-G9298 рақами остида ҳамда ишчи номи “Leader 8” бўлган "раскладушка" смартфоннинг суратлари интернетда тарқалаётган эди.

Кутилганидек, гаджет биринчи бўлиб Хитой смартфон бозорида намойиш қилинди. Гаджет 2015 йилги SM-G9198 моделининг "меросхўри". Смартфон 2 SIM-картали.

“Leader 8” авиасозликда фойдаланиладиган алюминийдан қотишмасидан тайёрланган корпус, ҳам ташқари, шунингдек ҳам ичкари қисмида 4.2 дюймли full HD Super AMOLED дисплейга эга бўлади.

Гаджет платформасининг салоҳияти учун 2016 йилнинг энг илғор Qualcomm Snapdragon 821 процессори жавобгар бўлади.  Шунингдек, унинг сиғими 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотираси бўлади. Ва, албатта microSD бўлмачаси!

"Раскладушка" диафрагмаси f/1.7 бўлган 12 мегапикселли бош ҳамда  f/1.9 диафрагмали, 5 мегапикселли олд камерага эга бўлади. Бош камерада 4K сиғимли видео ёзиш мумкин.

Смартфон ўлчамлари: 130.2 x 62.6 x 15.9 мм., вазни 235 грамм. Гаджетнинг аккумулятор сиғими 2,300 мА соат. Қувватни симсиз тўлдириш технологияси мавжуд бўлади.

Девайснинг қўшимча жиҳатлари қаторига Samsung Pay, Secure Folder, кўп функцияни бажарувчи махсус тугма, S Voice функцияларини айтиш мумкин. Бироқ, гаджет ҳозирча Bixby овозли ёрдамчи тизимини қўллаб-қувватламайди.

Samsung “Leader 8”ни 23 августда тақдим қилинадиган Galaxy Note 8'дан сўнг, кузда тақдим қилади. Телефон нарх-навоси ҳозирча маълум қилинмаган.

Инсайдерларнинг ёзишларича,  компания жаҳон бозорига Samsung W2017 "раскладушкаси"ни тайёрламоқда. Бу гаджетга 6 ГБ "оперативка" ва Snapdragon 835 чипи ўрнатилади.