Samsung яна битта – бу гал ўрта нархда «қўш кўзли» смартфон тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1793
  •  04.09.2017 15:50

Samsung яна битта – бу гал ўрта нархда «қўш кўзли» смартфон тақдим этди

Samsung компанияси Таиландда Galaxy J7+ смартфонини намойиш қилди. Бу ҳақда унинг сайти таи тилидаги бўлимида маълумот берилган.

Бу – Жанубий Корея гигантининг асосий камераси «қўш кўзли» бўлган иккинчи смартфони ҳисобланади. Биринчиси – Galaxy Note 8 моделидан фарқли равишда, Galaxy J7+ ўрта сегментга мансуб қурилмадир.

Қимматбаҳо бўлмаса-да, Samsung Galaxy J7+ смартфони металл корпусга эга. Унинг «Уйга» тугмачасида дактилоскопик сканер жойлаштирилган. Девайс дисплейи «ҳамиша ёқиқ» (Always On Display) функциясига ҳамда Bixby Home иловасига эга.

Galaxy J7+ смартфонига Full HD сифатли (1920 х 1080 пикселли), диагоналига 5,5 дюймли Super AMOLED-дисплей ўрнатилган. Унинг олд камераси селфисеварларни хурсанд қилгудек даражада – нақ 16 мегапикселли суратлар ола билади! Асосий камераси эса қўшалоқ – 13+5 мегапикселли объективларга эга.

Қурилма саккиз ядроли MediaTek Helio P20 процессорида ишлайди. Унинг тезкор хотираси ҳажми 4 гигабайтга, доимий флеш-хотирасининг ҳажми эса 32 гигабайтга тенг. Шунингдек, унга яна 256 гигабайтгача ҳажмли microSD қўйиш имкони мавжуд.

Samsung’нинг бу смартфони 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. У Android 7.1.1 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Корпусининг ўлчамлари 152,4 x 74.7 x 7,9 миллиметрни ташкил этади.

Galaxy J7+ гаджетида иккита SIM-карта қўйиб ишлатиш имкони мавжуд. У симсиз интерфейслардан 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11), Bluetooth 4.2 ҳамда GPS’ни қўллаб-қувватлайди. 152,4 x 74.7 x 7,9 мм.

Мазкур смартфон тилларанг, пушти-тилларанг ва қора рангларда чиқарилмоқда. У шу йилнинг 22 сентябрида, тахминан 388 АҚШ доллари нархида савдога чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!