Samsung яна Galaxy A6 ҳамда A6+ смартфонларини ҳам тайёрлабди!

  •   DiMaX
  •  2652
  •  16.03.2018 13:39

Samsung яна Galaxy A6 ҳамда A6+ смартфонларини ҳам тайёрлабди!

Жанубий кореялик гигант ўзининг 2018 йилдаги ўрта нарх тоифасига мансуб Galaxy A туркумини A8 ва A8+ моделлари билангина тўхтатмас экан. Куни кеча Geekbench сервисида унинг Galaxy A6 ҳамда A6+ смартфонлари ҳақида қайдлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Galaxy A8 ва A8+ (2018): "Малика"да хуш кўрдик!

Айтиш керакки, янги моделлар хусусиятларига кўра A8 ҳамда A8+ смартфонларининг соддалаштирилган версиясига ўхшаб кетади. Аммо уларга нисбатан арзонроқ бўлган бу моделлар ҳам флагманларга хос «фишка»ларга эга бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳозирча бирор нима дейиш қийин. Яъни, намдан ҳимоя, экран томонларининг ўзаро 18,5:9 нисбати, юпқа ромлар ва Galaxy S8 дизайнига хос бошқа дизайн элементлари Galaxy A6 ҳамда A6+ смартфонларида ҳам мавжудлиги борасида ҳали маълумот йўқ.

Маълум булгани шуки, Galaxy A6 моделига ўтган йилги Galaxy A3 смартфонидаги каби Exynos 7870 процессори қўйилади. Бу – саккизта Cortex-A53 ядроси ҳамда Mali-T830 MP1 процессорини ўзида жамлаган Samsung чипидир. Мазкур телефоннинг тезкор хотираси 3 гигабайт ҳажмга эга. Мана, унинг бенчмаркдаги тест натижалари қуйида акс эттирилган:

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy J3 (2018) ҳамда Galaxy J3 Pro 2018 смартфонлари Geekbench’да «қўлга тушди»

Galaxy A6+ модели эса Snapdragon 625 чипи базасида ишлайди, бу процессор ҳам 1,8 ГГц.гача такт частотасига эга саккизта ядрони бирлаштирган. «Плюсли» моделнинг тезкор хотираси ҳам каттароқ – 4 гигабайт ҳажмли. Қуйида унинг Geekbench’даги имтиҳони натижаларини кўришимиз мумкин:

Ҳар иккала смартфон ҳам Android операцион тизимининг сўнгги – 8.0 Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди.

Samsung Galaxy A6 ҳамда A6+ смартфонларининг қачон тақдим этилиши, бозорга чиқарилиш вақти ва нархлари ҳозирча маълум эмас. Бу борадаги янгиликлардан ўз вақтида бохабар бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!