Сан-Францискодаги ресторанлардан бири ликопча ўрнида iPad`дан фойдаланмоқда

Сан-Францискодаги ресторанлардан бири ликопча ўрнида iPad`дан фойдаланмоқда

Мижозларни кўпроқ жалб қилиш мақсади ресторан соҳиблари антиқа янгиликларни ўйлаб топишлари барчага аён. Аммо бу галги “инновация” интернет тармоғида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Гап шундаки, АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги ресторанлардан бири таом ликопчаси сифатида ростакам iPad`дан фойдаланишга қарор қилган. Quince ресторани соҳиби Майкл Туск ва бош ошпаз Ричи Никано муассасага янада кўпроқ мижозларни жалб қилиш учун ушбу усулдан фойдаланишмоқда, деб ёзмоқда Tech Cult нашри.

Масалан, оқ трюфеллардан тайёрланган антиқа таом столга iPad билан тортилгач, мижоз овқатни тановул қилиш жараёнида унинг экранида оқ трюфелларни излаётган жонзотларни томоша қилади. Бунда таом iPad планшетининг айнан устида эмас, балки унга ўралган шаффоф ғилоф устига сузилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!