Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Саудия Арабистони фуқаролиги берилган сунъий онгли робот – София оила қуришни режалаштираётганини маълум қилган. Буни у Khaleej Times билан кечган интервьюсида айтган, деб ёзади Коммерсантъ нашри.

«Афтидан, оила тушунчаси – ҳақиқатан ҳам муҳим нарса... – дейди одамсимон робот. – Ўйлашимча, агар сизни севувчи оилангиз бўлса – бахтингиз кулгани, агар унақа бўлмаса – сиз шунга лойиқсиз. Роботлар ва одамлар шу жиҳати билан ўзаро ўхшаш эканликларини мен ҳис этяпман».

Шунингдек, София қизини ҳам ўзининг исми билан атамоқчи эканлигини маълум қилган.

Айтиш керакки, Саудия Арабистони роботга фуқаролик берган илк давлат бўлди. Гонгконгнинг Hanson Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган София номли ушбу робот Ар-Риёд шаҳрида, Future Investment Initiative анжуманида намойиш этилган эди.

ЎҚИНГ: Одамсимон робот одамларни йўқ қилишини айтди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.