Селфи ёрдамида смартфон ҳимоясини бузиш мумкин экан

Селфи ёрдамида смартфон ҳимоясини бузиш мумкин экан

Бугунги кунда селфиларнинг шиддат билан оммалашаётгани барчага маълум. Ҳатто баъзи ҳолларда смартфоннинг олд камерасидан унинг асосий камерасига қараганда кўпроқ фойдаланилмоқда.  Бироқ яқинда маълум қилинган хабарларга кўра, селфи орқали смартфонни бузиб кириш имконияти ҳам мавжуд экан. Бунинг учун селфига тушган смартфон эгасининг бармоқ излари нусхасидан фойдаланилади.

Япония миллий информатика институтининг профессори Исао Эчизеннинг Sakkei Shinbun нашрида берган хабарида қайд этилишича, унинг жамоаси селфидаги бармоқ изини модуляция қилиш орқали смартфон ҳимоясини бузишга муваффақ бўлган. Агар Осиёда V шакли билан суратга тушиш кенг оммалашганини ҳисобга олсак, бундай заифлик фойдаланувчилар дахлсизлигини шубҳа остида қолдириши мумкин, дейилади Phone Arena маълумотида.

Исао Эчизеннинг жамоаси айни пайтда мазкур заифлик учун ҳимоя тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!