Сентябрда Nokia 3310'нинг янги талқини сотувга чиқади

Сентябрда Nokia 3310'нинг янги талқини сотувга чиқади

HMD Global компанияси шу кунларда Nokia 8 флагманини тақдим қилишга киришиб кетишган. Шу билан бирга, компания янгиланган Nokia 3310 телефонини ҳам ташлаб қўймаган.

2G алоқа тармоғида ишлайдиган Nokia 3310 жорий йилнинг май ойидан халқаро смартфон бозорига 49 доллардан сотувга чиқарилган.  

Ирландиянинг Three Ireland мобил алоқа оператори ўзининг Twitter-аккаунтида маълум қилишича, сентябр ойида Nokia 3310 телефонининг 3G тармоғида ишлайдиган талқини сотувга чиқарилади. Хабар қилинишича, бу талқин аввалгисидан бир оз қимматроқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Nokia 3310'да 2,4 дюймли рангли дисплей мавжуд. Унинг пиксель сиғими QVGA (320х240)’га тенг. Телефон аппарати microSD хотирани кенгайтириш флешкасига мўлжалланган бўлмачага ҳам эга. Қолаверса, MP3-плеер орқали мусиқа ҳам тинглаш мумкин. Тўлиқ янгича дизайнга эга телефон олд панелида моддий тугмалар қолдирилган.

Nokia 3310 2 мегапикселли камерага эга. Бу камера LED фоточақноқ билан ҳам таъмин қилинган. Қурилма батарейкасининг сиғими 1 200 мА соат. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, уни тўлиқ қувватлаб, 22 соат суҳбат қуриш, 39 соат радио тинглаш, «кутиш» режимида 21 кун фойдаланиш мумкин. Телефон аппаратининг оғирлиги 85 грамм.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.