Шаффоф корпусли Xiaomi Mi 8’ни «жонли» ва расмий видео ҳамда суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  3569
  •  25.05.2018 15:46

Шаффоф корпусли Xiaomi Mi 8’ни «жонли» ва расмий видео ҳамда суратларда кўрамиз!

Хабарингиз бор – Xiaomi корпорацияси 31 май кунига матбуот анжумани ташкиллаштиряпти. Унда компания тақдим этишни режалаштирган бир қатор гаджетлар орасида Mi 7 ҳамда Mi 8 смартфонлари ҳам бор.

ЎҚИНГ: Қойилмақом Xiaomi Mi 7’ни «жонли» видео ва сифатли суратларда ҳар томонлама томоша қиламиз!

Хитойлик инсайдерлар Xiaomi Mi 8 флагманининг ҳам «жонли» видеоси ва суратларини тақдимотдан аввал тарқатиб юборишди. Жумладан, қуйидаги расмда корпусининг орқа панели буткул шаффоф бўлган талқини кўрсатилган:

Аниқланишича, ушбу флагман 6,2 дюймлик IPS-экран билан жиҳозланади, дисплейнинг пикселлар сиғими 2280х1080, яъни у Full HD+ форматида. Қурилма самарадорлигини 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори таъминлайди. Унинг жамланмасида Adreno 630 график тезлатгичи ҳамда 1,2 Гбит/сониягача тезликда маълумот алмашишга қодир X20 LTE мобил модеми ҳам бор. Мана, қуйидаги суратда смартфоннинг асосий хусусиятларига назар соламиз:

Ўзингиз ҳам англаб етганингиздек, Xiaomi Mi 8 смартфони қўшалоқ (20 + 16 мегапикселли) асосий ҳамда якка (16 мегапикселли) олд камераларга эга. 3300 мА/соат сиғимли батареяси Quick Charge тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Лекин битта жиҳатига эътибор бериш керак: инсайдерлар таъкидлаганидек, смартфон экрани IPS технологияси бўйича ишланган бўлса, у ҳолда бу экранга бармоқ изи сканерини ўрнатиб бўлмайди. Ҳолбуки, ҳозиргача Mi 8 дисплейи AMOLED матрицали бўлиб, унга дактилоскопик сканер интеграцияланиши айтиб келинаётган эди.

ЎҚИНГ: Иш ҳолатидаги Xiaomi Mi 8 «жонли» видеода: бармоқ изи сканери экранда экан!

Инсайдерлар тарқатиб юборган қуйидаги расмий суратда эса экран тепасидаги катта «кемтик» мавжуд, унга тўлақонли юз сканери – 3D Face датчиклари ҳам ўрнатилган:

Mi 8 корпусининг қалинлиги атиги 7,8 миллиметрга, телефон вазни эса 172 грамга тенг. Корпусида замонавий USB Type-C порти мавжуд. Девайс 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга. Унга Android 8.1 Oreo талқинига асоланган MIUI 9 прошивкаси ўрнатилган ва янгиланишларни тезкорликда олувчи Project Treble функцияси мавжуд. Шу тариқа, Xiaomi’нинг саккиз йиллигига бағишланган смартфон юксак техник таъминотга эга.

Навбатдаги «жонли» расмда эса иш ҳолатидаги Mi 8 флагманини кўрамиз:

Ва ниҳоят, қуйида Xiaomi Mi 8 флагманининг «жонли» видеосини томоша қилишингиз мумкин:

via Gfycat

Гувоҳи бўлганингиздек, мазкур смартфон корпусининг орқа қопқоғи нафақат шишадан, балки ҳатто шаффоф қилиб ишланган. Бунақа ечим ҳозиргача бозорга чиқарилган флагман смартфонларда учрамайди.

Дарвоқе, ҳали 31 май куни расман тақдим этиладиган Xiaomi Mi 8 смартфонининг нархини Хитойдаги дўконлар аллақачон эълон қилиб қўйишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8’нинг нархлари аллақачон дўконларга чиқди («жонли» суратлар)