Шанҳайда “Йилнинг энг яхши смартфони” тақдирланди

Шанҳайда “Йилнинг энг яхши смартфони” тақдирланди

Шу кунларда Хитойда Шанҳай Жаҳон мобил конгресси, аниқроғи Мобил Осиё Экспо тадбири давом этмоқда. Анжуман чоғида Samsung Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8 Plus давримизнинг энг яхши смартфони мукофотига сазовор бўлди.

Айтиш жоизки, бу — Galaxy S8’нинг жорий ҳафтадаги ягона мукофоти эмас. Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8 Plus яқиндагина UL Environment халқаро ташкилоти атрофга-муҳитга зарарсиз ва хавфсиз қурилма сифатида эътироф этилди ва бу борада гувоҳномага эга бўлган жаҳондаги биринчи смартфон бўлди.

Шунингдек, кореялик илғор флагманлар Халқаро Канн кинофестивалида креатив инновацион ишланма сифатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Galaxy S8 тўлиқ шишадан иборат олд панели билан ўзига хос ва айни пайтда смартфонлар орасида “беҳадлик рамзи”га айланган. Уларнинг дисплейлари экранни ўраб олган ўта юпқа ромга букик дизайнда бириктирилган.

Galaxy S8 ва Galaxy S8 Plus флагманларининг ички платформаси бир хил. Улардаги ягона фарқ — Galaxy S8 Plus диагонали йирикроқ. Galaxy S8 флагманида 5.8 дюймли QHD+ дисплей ўрнатилган бўлса, ‘Plus’ талқини 6.2 дюймли QHD+ экран панели билан ўзига хос.

Ҳар иккала девайс 4 гигабайтли тезкор хотирага эга. Хитойда Galaxy S8 Plus’нинг 6 гигабайтли талқини ҳам сотувга чиқарилган. Смартфонларга гегографик ҳудудига қараб Snapdragon 835 (асосан АҚШ) ҳамда Exynos 8895 процессорлари ўрнатилган. Ҳар иккала чип самарадорликда ҳозирча жаҳонда етакчи.

“Байроқдор”лар Android Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади. Гаджетларда 12 мегапикселли бир объективли бош ҳамда 8 мегапикселли олд камера мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.