Шавкат Мирзиёев Artel заводига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Artel заводига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев 6 май куни Яшнобод туманига ташрифи давомида Artel заводида бўлди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Бугунги кунда Artel бренди остида музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси, газ плитаси, кондиционер, микротўлқинли печ, чанг ютгич, қўл телефони каби энг сўнгги русумдаги маиший техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Президенти заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Маҳсулотлар тури, сифати ва ишчи ўринлари билан қизиқди.

Шу ерда Artel бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев кўргазма билан танишиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.