Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни имзолади

  •   DiMaX
  •  4115
  •  15.05.2018 10:15

Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йилнинг 14 май куни «Электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Унда, жумладан, 2018 йилгача «мобил қуллик»ни бекор қилишни тезлаштириш ҳам кўзда тутилган, деб ёзади Norma.uz нашри.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда «мобил қуллик» йил якунига қадар тугатилади

«Мобил қуллик»ни бартараф этиш деганда, уяли алоқа операторларининг абонентлари ўз рақамларини алмаштирмаган ҳолда бошқа оператор абонентига айланиши мумкинлиги англашилади.

Президент имзолаган қарорга кўра, 2018 йилнинг сўнгига қадар абонент бошқа уяли алоқа оператори тармоғига ўтганида унинг телефон рақами сақланиши тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай тажриба жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, қўшни Қозоғистонда, шунингдек, Россия ва Украинада ҳам қўлланиб келмоқда.

Ушбу ҳавола орқали ўтиб, бу борадаги батафсил шарҳимиз билан танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон «мобил қуллик»ка қарши Латвия билан ҳамкорлик қилади

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.