Шайх тўйига келган ҳар бир меҳмонга IPhone 8 совға қилди

Шайх тўйига келган ҳар бир меҳмонга IPhone 8 совға қилди

Ўтган ҳафтада YouTube тармоғида эълон қилинган ҳамда Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган никоҳ тўйи тасвирга туширилган видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетди.

Мисрнинг El Bashayer нашрига кўра, видеонинг бу қадар тез суръатларда оммалашиши тўйда келин-куёвнинг ҳар бир меҳмонга яп-янги iPhone 8 флагманини совға қилгани бўлган. Бу тўғрида видео муаллифи ҳам ўз видеосида маълум қилган.

Видеода ҳам кўриш мумкинки, официантлар чиндан ҳам патнислардаги смартфон қадоқларини меҳмонларга тарқатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу тўй шодиёналари Саудия Арабистони ғарбида жойлашган Жидда шаҳрида бўлиб ўтган. Гарчи, видео тезда оммалашиб, улашилган бўлса ҳам, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти бу видеодаги ҳолатни исрофгарчилик сифатида танқид остига олган.

ЎқингУзоқ кутилган iPhone 8 тақдим қилинди!

Иорданиянинг Аl Bawaba нашрининг тўйда иштирок этган гувоҳлардан бирига асосланиб ёзишича, аслида патнисдаги қадоқларда смартфонлар эмас, шарқона тўйларда меҳмонларга тарқатиладиган анъанавий ширинлик бўлган. Яна ким билади дейсиз, шайхлардан ҳар нарсани кутса бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.