Шерзод Шерматов: Курснинг кескин ўзгариши тарифларга таъсир қилмайди

Шерзод Шерматов: Курснинг кескин ўзгариши тарифларга таъсир қилмайди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов курснинг кескин ўзгариши тарифларга қандай таъсир кўрсатиши борасида изоҳ берди, деб ёзмоқда Kun.uz.

“Содда қилиб айтсак: Телефон ва интернет хизматлари учун тўловлар танланган тариф режаси бўйича шу кунгача неча пул сўмда тўланган бўлса шунча тўланади. Курснинг бугунги кескин ўзгариши тарифларга таъсир қилмайди. (Албатта, биллинг тизимларини ўзгартиришга ва барча реклама материалларини ўзгартириб чиқишга бироз вақт талаб этилади, лекин бу тарифларга таъсир қилмайди.)”, - дея ёзган Шерматов Facebook’даги саҳифада.

Аввалроқ Марказий банк сўм девальвацияси бўйича расмий баёнот берганди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.