Шон Паркер: "Facebook боис онгимизда нималар содир бўлаётгани ёлғиз Худога аён"

Шон Паркер:

Facebook тармоғини ишлаб чиқиш жараёнида дастурчилар имкони борича фойдаланувчиларни тармоқда узоғроқ вақт олиб қоладиган ва инсон руҳиятига таъсир қиладиган, онгни "қўлга оладиган" тармоқ яратишни мақсад қилганлар. Бу тўғрида Facebook сармоядорларидан бири, компаниянинг собиқ президенти Шон Паркер маълум қилган.

Унинг фикрича, ижтимоий тармоқни яратиш бошланган илк кундаёқ инсон руҳиятининг заиф нуқталари нишонга олинган. Хусусан, “Ёқди” (“Like”), "Жаҳл" (Angry) каби реакциялар билан Facebook фойдаланувчиларининг диққатини ўзига тортишга уринмоқда. Бу каби "тугма"лар инсон миясида дофамин номли гормонининг ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатмоқда. Айнан мана шу нейромедиаторга бўлган эҳтиёж сабаб фойдаланувчилар Facebook”да кўпроқ вақт қолиб кетишга мажбур бўлмоқдалар.

Филадельфиядаги Axios интернет-нашр тадбирида иштирок этган Паркер ўз нутқида Facebook яратилган илк кунларда аксарият одамлар ижтимоий тармоққа эҳтиёжи йўқлиги, реал ҳаётдаги муносабатларни афзал кўришини маълум қилганини, бироқ кўп ўтмай фойдаланувчилар сони 2 млрд нафарга етганини айтади.

Facebook”нинг илк кунларида унинг яратувчиси Марк Зукербергни қўллаб-қувватлаган ва бунинг ортидан миллиардлаб доллар ишлаб топган Паркер, сайтнинг ёшларга таъсири ҳақида муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

"Ижтимоий тармоқдан фойдаланиш сизнинг жамият ҳамда дўст-яқинларингиз билан муносабатларингизни бир зумда бузади, иш ва ўқиш самарасига ёмон таъсир қилади. Facebook таъсирида фарзандларимизнинг онг-шуурларида нималар содир бўлаётгани ёлғиз Худога аён", дейди инвестор.

Мия ва руҳият билан боғлиқ тадқиқиотларда бунгача ҳам Facebook ва интернет қарамлилигининг гиёҳванд моддалари қарамлилигига ўхшашлиги ўз исботини топган. Жумладан, Facebook”га тешигли Instagram тармоғи ҳам ёшларнинг ўз-ўзига бино қўйиши, тушкунлигига сабаб бўлиши исбот қилинган. Бироқ, ижтимоий тармоқдан меъёрида фойдаланиш инсон саломатлигига ижобийт аъсир қилиши ҳам тадқиқотларда аён бўлган.