Сир сақлашга ҳожат йўқ: Galaxy S9'нинг матбуот-суратлари тарқалди

Сир сақлашга ҳожат йўқ: Galaxy S9'нинг матбуот-суратлари тарқалди

Бир неча кун аввал Samsung компанияси Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ флагман смартфонларининг тақдимоти шу йилнинг 25 февралида — Испанияда ўтадиган MWC 2018 халқаро мобил анжуманида бўлишини расман эълон қилган эди. Кеча эса тиниб-тинчимас инсайдерлар компания вакиллари тақдим этган ва флагманлар акс этган илк сифатли ва ишончли пресс-суратларни эълон қилишди.

Телефон аппарати акс этган суратларда Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ смартфонлари ёнма-ён туришибди. Уларнинг ўлчамларини бемалол таққослаб кўриш мумкин. Фақат олд панелдан кўриниб турган девайслар Infinity Display экранга бўлган. Олд панел юқорисида эса бир нечта датчиклар мавжуд.

Манбалар ҳар иккала смартфонга хос жиҳатларни ҳам эълон қилишган. Унга кўра, гаджетлар Qualcomm Snapdragon 845 ёки фирманинг Samsung Exynos 9 чипига эга бўлади. Уларнинг ҳар иккаласи 8 ядроли ва тенг салоҳиятли.

Galaxy S9 модели 5,8-дюймли Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли) экран, 12 мегапикселли, Dual Pixel технологиясига эга бош камера, 4 Гбайт оператив хотира, 64 Гбайт сиғимли ва UFS 2.1 стандартли флеш-модул, ток сиғими 3000 мА·соат аккумуляторга эга бўлган.

Galaxy S9+ аппарати 6,2 дюймли, Quad HD+ сиғимли дисплеем, 12 мегапикселли қўш сенсорли бош камера, 6 Гбайт тезкор ва 128 Гбайт доимий хотирага, 3500 мА·соат сиғимли батареяга эга бўлган.



Телефон аппаратларининг қолган жиҳатлари бир хил: 8 мегапикселли олд камера, стереодинамиклар, Wi-Fi 802.11ac (2,4/5 ГГц) ҳамда Bluetooth 5 LE адаптерлари, microSD бўлмачаси, GPS/ГЛОНАСС модуллари, USB 3.1 порти, NFC ва MST модуллари. Смартфонлар корпуси чанг ва сувдан ҳимояланган.

Сенсорлар қаторида эса қуйидагиларни кўриш мумкин: акселерометр, гироскоп, магнитометр, барометр, бармоқ изи сканери, қон босими датчиги, оралиқ-масофа датчиги, ёруғлик датчиги, юрак уришини ўлчайдиган сенсор, кўз рангдор пардасини сканер қилувчи датчик. Флагманлар Android 8.0 (Oreo) операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатишади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!