Siri виртуал ассистентига ким овоз бергани маълум бўлди

Siri виртуал ассистентига ким овоз бергани маълум бўлди

Ҳар куни жаҳон миқёсида миллионлаб айфон фойдаланувчилари «Салом, Siri» иборасини ишлатадилар, айфондаги Home ёки Power тугмасини босиб, виртуал овозли ёрдамчини чақирадилар. Виртуал ёрдамчи эса жами 100 миллион нафар одамга турли-туман маълумотларни овозли тарзда тақдим қилади.

Siri овозида 68 ёшли таниқли америкалик дубляж актрисаси Сьюзан Беннеттнинг товуши яширинган. Siri билан инглиз тилида суҳбат қурадиганлар айнан унинг овозини тинглайдилар.

CNN канали билан интервьюда Сьюзан Siri'га овоз бериш жараёнлари хусусида гапириб берди.
"Дўстларимдан бири менга юборган аудио файлда Siri'нинг ўзимнинг овозимда сўзлаётганини эшитганман. Ўшанда менинг айфоним бу хизматни қўллаб-қувватламас эди. Аудиони қайта-қайта тинглаб, бу ўзимнинг овозим эканини тушунганман.



Бунга қадар турли компьютер тизимлари, GPS, терминаллар ва гажетларга овоз берганман. Мисол учун ATM-терминалларида илк маротаба менинг овозимдан фойдаланишган.

Siri'нинг овозини 2005 йилнинг июлида ёза бошлаганмиз. Бир ой мобайнида ҳар куни 4 соатдан ишлаганмиз. Ўшанда бу овоз айнан қайси тизимда ишлатилишидан бехабар эдим".

Сьюзан дубляж соҳасида 1970 йиллардан бошлаб фаолият кўрсатади. Siri'ни овозлаштиришда "сунъий интеллект" технологиясидан ҳам фойдаланилган.

Apple бу овозли тизимни нега "Siri" деб номлаганида ҳам ўзига хослик мавжуд. Норвег тилида бу сўз "ғалабага олиб борувчи гўзал аёл" деган маънони англатади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.