Сиз билмаган саккиз Android-ишора

Сиз билмаган саккиз Android-ишора

Google’нинг мобил операцион тизими ўнлаб фойдали ва қулай ишораларга эга. Уларнинг баъзиларини билмасдан ўтказиб юборишимиз ҳеч гапмас.  “Лайфхакер” биз ҳатто тахмин ҳам қилмаган бир неча Android-ишораларни жамлаб, улар ҳақида маълумот улашди.

Қуйида келтирилган барча функциялар Android 6 Marshmallow’да синовдан ўтган. Операцион тизимнинг бошқа версияларида ёки HTC Sense ва Samsung TouchWiz кабиларда баъзи ишоралар бошқача ишлаши мумкин ёки умуман ишламаслиги эҳтимоли бор.

1. Экран чегараларидан иккиламчи свайп: созламалар панелининг тўлиқ кенгайтмаси

Экран чегарасининг стандарт свайпи фақат хабарларни кўрсатади. Юқори панелни тўлиқ тушириш ва тизимнинг тезкор созламаларига кириш учун бир свайп (ҳаракат, силжитиш) амалга оширилади. Бироқ сиз бу икки ишорани битта билан алмаштиришингиз мумкин – худди шундай свайпни амалга оширасиз, лекин бу сафар – икки бармоқда. Бундай иккиламчи свайп панелни тўлиқ туширади ва барча тезкор созламаларга кириш имконини беради.

224478androty1

2. Хабарга узоқ босиб туриш: дастур созламаларига тез кириш

Агар бирор бир дастур мунтазам равишда хабар юбораверса, уларни камайтириш ёки шунчаки ўчириб қўйиш истаги туғилади. Бунинг учун иловани очиб, керакли созламаларни қидириш керак бўлади. Бироқ шунчаки хабарга босиб, бармоғингизни бир неча сония босиб турсангиз – керакли созламаларга тез кириш тугмаси пайдо бўлади.

224478androty2

3. Манзил сатри бўйлаб горизонтал свайплар: Chrome ёрлиқларини саҳифалаш

Chrome ёрлиқларининг биридан иккинчисига ўтиш учун аввал ёрлиқлар миқдорини англатувчи рақамга босиш керак, шундан сўнг улардан кераклисини танлаб олиш лозим. Бироқ бир ёрлиқдан бошқасига ўтишнинг қулай йўли бор. Бунинг учун бармоқлар ёрдамида манзил сатри бўйлаб свайпларни ўнгга ёки чапга амалга оширишнинг ўзи  етарли.

224478androty3

4. Ўчириш тугмасини узоқ босиб туриш: хавфсиз режимга ўтиш

Агар қурилма  қотиб қолаверса, қайта юклаш эса ёрдам бермаса, унинг фаолиятини хавфсиз режимда синаб кўриш лозим. Бундай ҳолатда қурилмага бегона дастурлар таъсир кўрсата олмайди, шу боис у туфайли юзага келган муаммоларни бартараф қилган маъқул. Хавфсиз режимга ўтиш учун таъминот тугмасини босинг ва дисплейда “таъминотни ўчириш” тугмаси пайдо бўлгунга қадар ушлаб туринг. Шундан сўнг уни яна бироз ушлаб турсангиз, бир сонияда хавфсиз режимга ўтиш таклифини кўрасиз.

224478androty4

5. Google Photos’ни узоқ босиб туриш ва “чимчилаш”: суратларни қулай бошқариш

Google Photos ишоралари смартфондан фойдаланишни сезиларли даражада енгиллаштиради. Масалан, сиз ҳатто қўшимча менюга кирмай туриб, суратларни акс эттириш форматини “чимчилаб” тезда ўзгартиришингиз мумкин. Икки бармоқни суратлар рўйхатининг тепасига олиб бориб, уларни бирлаштириб ажратса, илова кўринишини ўзгартиради: одатий, кунлик, ойлик, йиллик.

Бундан ташқари, сиз кўп тасвирларни тезда ажратиб олишингиз мумкин. Бунинг учун керакли суратлардан бирини босиб туринг-да, экрандан бармоқни олмай туриб, уни бошқа суратлар узра ҳаракатлантиринг.

224478androty5

6. Суратга иккиламчи босиш ва вертикал свайплар: Google Maps миқёсини ўзгартириш

Смартфонни бир қўлда ушлаб турганингизда одатий имо-ишора билан хаританинг ҳажмини ўзгартириш ноқулай. Ишлаб чиқарувчилар бу жиҳатни ҳисобга олиб, унинг муқобил усулини қўшишди. Харита ҳажмини бир бармоқ билан ўзгартириш учун уни икки марта тезкорлик билан босинг ва бармоқни олмай туриб, уни тепага ёки пастга ҳаракатлантиринг – шунда харита ҳажми ўзгаради.

224478androty6

7. Уч марта босиш ва свайплар: интерфейс ва тасвирлар ҳажмини ўзгартириш

Агар тасвирнинг кичик фрагментини тезда кўздан кечиришни ёки сайтнинг майда шрифтини ўқимоқчи истасангиз, яширин имо-ишорадан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун экранга уч марта босиб, бармоқларни узмай туриб, ҳар томонга ҳаракатлантириш мумкин. Бу усул смартфон созламаларида “Махсус имкониятлар” бўлимидаги “Катталаштириш учун имо-ишоралар” опцияси  олдиндан фаоллаштирилган тақдирдагина иш беради.

224478androty7

8. Пробел тугмаси бўйлаб горизонтал свайплар: Google клавиатурасида курсорни бошқариш

Терилган матнда хатога йўл қўйилса, уни тўғирлаш учун майда ҳарфлар орасидан керакли жойни белгилаш керак бўлади. Бу у қадар қулай эмас. Курсорни бошқаришнинг анча қулай усули мавжуд экан. Шунчаки бармоғингизни пробел бўйлаб ҳаракатлантиринг ва курсор матн бўйлаб ҳаракатланади.

224478androty8

Манба: Kun.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!