Сканерли ромсиз экранга эга Vivo X21 смартфони тўрт версияда чиқарилади

  •   DiMaX
  •  1248
  •  06.03.2018 10:20

Сканерли ромсиз экранга эга Vivo X21 смартфони тўрт версияда чиқарилади

Кейинги пайтларда Vivo компанияси тақдим этилаётган смартфон моделлари сони бўйича ҳам, смартфонларга инновацион технологияларни биринчи татбиқ этиш бўйича ҳам анча олдинга ўтиб олган. Мазкур ишлаб чиқарувчи ўзининг навбатдаги Vivo X21 телефонини тўрт хил версияда тайёрлаётгани ҳақида кечагина хабар тарқалди.

ЎҚИНГ: Vivo тағин олдинда: олд камераси юқоридан чиқувчи, сканер ва динамиги ромсиз экранга жойланган илк смартфон! (+видео ва фотолар)

Хитойда рўйхатга олинган Vivo X21 модификациялари қуйидагича номланади: Vivo X21, X21UD, X21A ҳамда X21UD A. Хабарларга кўра, булардан дастлабки иккитаси илғор техник ва дастурий таъминотга эга, қимматбаҳо смартфонлар бўлади. Қолган иккитаси эса ўрта нарх тоифасига мансуб телефонлар бўлиши кутилмоқда.

Номида «UD» маркировкаси бўлган моделларнинг дисплейига, худди Vivo X20 Plus UD қурилмасидаги каби, бармоқ изи сканери интеграция қилинади.

ЎҚИНГ: Сканерли дисплейга эга смартфоннинг сотувга чиқиш вақти ва нархи айтилди (+видео)

Тахминларга кўра, Vivo’нинг бу смартфонлари учун экранларни Samsung Display етказиб беради. Илғор моделларга Qualcomm тайёрлаган Snapdragon 670 процессори қўйилиши кутилмоқда.

Демак, Vivo X21 ва унинг модификациялари ромсиз экранга, дактилоскопик датчикнинг дисплейга ўрнатилиши бўйича янги технологияга ҳамда қўшалоқ асосий камерага эга бўлади. Бироқ уларнинг қачон тақдим этилиши ва нархлари хусусида аниқ маълумот йўқ. Кузатувчиларнинг фикрича, бу моделларга 300 – 500 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланади.

ЎҚИНГ: Хитойда Snapdragon 845'га эга илк смартфон тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.