Смартфон батареяларининг сиғими оширилади

Смартфон батареяларининг сиғими оширилади

SolidEnergy Systems компанияси тадқиқотчилари смартфон аккумуляторларининг сиғимини ҳозиргиларига нисбатан икки марта ошириш технологиясини яратишди. Бунда аккумуляторнинг ўлчами ўзгармасдан қолади.

SolidEnergy Systems батареяларининг асосий хусусияти литий фольгасида бўлиб, ушбу материалнинг юпқа қатлами анод вазифасини бажаради.

Бу эса батареяни ҳозирги углерод, кремний ва графендан тайёрланадиган аналогларидан икки марта юпқа ва енгилроқ бўлишини таъминлайди.

Бундан ташқари, янги техлонологиядаги батареялар янада хавфсиз бўлиб, хизмат қилиш муддати ҳам кўпроқ вақтни ташкил этиши айтилган.

Компания бундай батареяни iPhone 6 смартфонида синовдан ўтказганлиги маълум қилинган. SolidEnergy Systems 2017 йилдан бошлаб телефон, 2018 йилда эса электромобиль ишлаб чиқарувчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!