Смартфон саноатида ҳайратомуз девайс кутилмоқда

Смартфон саноатида ҳайратомуз девайс кутилмоқда

Тасдиқланган хабарларга кўра, 2018 йилнинг бошида жаҳон смартфон саноатида яна бир инновацион флагман смартфон тақдим қилинади. Янги девайс Huawei томонидан ишлаб чиқарилади ва "P11" деб номланган. Бу аппарат компаниянинг энг кучли жиҳатларга эга учинчи сўнгги флагмани бўлади. 8 ядроли, "сунъий ақл" технологиясига эга HiSilicon Kirin 970 процессорининг смартфондаги муҳим инновация.

Қолаверса, унинг бош камерасида нақ 3 та сенсор ўрнатилади. Гап шундаки, бу камералар ёрдамида 40 мегапиксел сиғимли ёрқин суратлар олиш мумкин!

ЎқингHuawei P11 тақдимоти ҳақида Брюс Ли маълум қилган

Ва, албатта, ромдан тўлиқ воз кечган экран билан Huawei P11 жозибадор кўринишда бўлади. Телефон олд панелнинг "пешонасида" iPhone X'ники каби, бироқ ундан ихчамроқ ўйиқ бўлади.

Бугун Huawei P11 илк маротаба тўлиқ масштабда кўриниш берди. Гарчи, бу суратлар маълумотлар асосида ишлаб чиқарилган бўлса ҳам, инсайдерларнинг фикрича, бўлажак флагман айнан шу кўринишда бўлади. Унинг олд панели қисман iPhone X'ни эслатса ҳам, орқа панел Huawei компаниясининг услубида тайёрланган.

Олдиндан тарқалган маълумотларга кўра, Huawei P11 смартфонининг 5,8 дюймли AMOLED-экрани 2244 х 1080 пикселлар сиғимига эга бўлади. Ундаги нейронли NPU ёрдамчи процессори, 8 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира, 40 Мп бош ва 23 Мп олд камера, тезкор қувват олиш хусусиятига эга 4000 мА соат сиғимли аккумулятор батареяси, USB Type-C универсал порти, Android 8.0 Oreo операцион тизими флагманнинг илғорлигига хизмат қилади.

3 та камера Huawei P11'га объектни 5 карра оптик яқинлаштириш имконини беради. Ҳозирги вақтда бу борада энг моҳир флагманлар 2 карралик шундай яқинлаштириш функциясига эга. Демак, Huawei P11 чинакам фотофлагман бўлади. Экспертларга кўра, у сурат олишда iPhone X, Samsung Galaxy Note 8, Google Pixel 2 XL ёки ўз "қариндоши" бўлмиш Huawei Mate 10 Pro'ни ҳам доғда қолдиради.

Нарх борасида ҳозирча маълум, аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра, оддий талқиндаги Huawei P11 $649, йирик дисплейли Huawei P11 Plus эса $709 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!