Смартфондаги маълумотлар махфийлигини сақлаш учун Samsung’дан ажойиб илова!

  •   DiMaX
  •  1570
  •  24.02.2018 10:20

Смартфондаги маълумотлар махфийлигини сақлаш учун Samsung’дан ажойиб илова!

Samsung компанияси фойдаланувчиларнинг Android-смартфонлардаги  маълумотлари махфийлигини сақловчи илова ишлаб чиқди. Бу ҳақда жанубий кореялик компаниянинг расмий сайтида хабар берилган.

ЎҚИНГ: Смартфон эгаларини таъқиб этишнинг энг айёрона йўли аниқланди (+видео)

Янги илова Samsung Max деб номланган бўлиб, у смартфондаги файллар мониторингини юргизади. Шунингдек, бу дастур Wi-Fi ҳимоясини ҳам яхшилайди. Samsung смартфонларига бу иловани ҳозирданоқ Google Play’дан мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин. Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг мобил қурилмаларига унинг мос келиши эса муайян моделга ва бошқа омилларга боғлиқ.

«Samsung Max ёрдамида дунёнинг турли бурчакларидаги бизнинг фойдаланувчиларимиз ўз қурилмаларининг автономлигини яхшилашлари ҳамда маълумотларининг махфийлигини сақлашлари мумкин», – дейди Ҳиндистондаги Samsung R&D Institute вице-президенти.

Яна бир қулайлик – энди Ҳиндистон, Аргентина, Бразилия, Индонезия, Мексика, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси, Таиланд ва Вьетнам бозорларига чиқариладиган Galaxy A ҳамда Galaxy J туркумидаги қурилмаларга Samsung Max бошиданоқ ўрнатилган бўлади.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung Galaxy J4 (2018) тайёр: хусусиятлари, сурати ва видеоси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.