Смартфонлар “жанги”: рингда OnePlus 5 ва Honor 8 Pro

Смартфонлар “жанги”: рингда OnePlus 5 ва Honor 8 Pro

Сўнгги ойларда смартфон ишлаб чиқаришда хитойлик компанияларнинг очиқча курашига гувоҳ бўляпмиз. Жумладан, Honor бренди 6 гигабайтли Honor 8 Pro смартфонини тақдим қилгач, кўп ўтмай OnePlus компанияси биратўла 8 гигабайтли OnePlus 5 флагманини тақдим қилди. Қуйида бу мобил алоқа воситаларини таққослаб кўришга аҳд қилди.

Дизайн
Ҳар иккала смартфонда корпус металлдан тайёрланган, бармоқ излари сканери мавжуд, бош камера учун 2 та сенсор мавжуд, шунингдек дизайн ҳам бир-бирига ўхшаш.

Honor 8 Pro

Дисплей
Дисплей масаласида эса Honor 8 Pro учун 5.7 дюймли Quad HD LTPS (2560 x 1440 пикселли), 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси қопланган экран танланган. OnePlus 5 эса 5.5 дюймли Full HD (1920×1080 пиксел) сиғимли Optic AMOLED матрицали, 2.5D эффектли Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан ўзига хос. Бу ўринда Honor 8 Pro Quad HD дисплей билан бир оз устун. Шунингдек, OnePlus 5 дисплейида “рақамли кинотеатр” технологияси татбиқ қилинган.

OnePlus 5

Платформа
Ҳар иккала смартфонлар Android Nougat операцион тизимининг фирма томонидан ўзлаштирилган талқинларида ишлашади. Honor 8 Pro частота тезлиги 2.4 Ггц бўлган 8 ядроли Kirin 960 процессори ва Mali G71 видеокартаси, 6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага эга. OnePlus 5 эса частота тезлиги 2.45 Ггц бўлган 8 ядроли ва 64 битли, 10 нанометрли тех-жараёнда ишлайдиган Snapdragon 835 процессори ҳамда Adreno 540 видео картасига эга. Унга 6/8 ГБ (LPDDR4x) тезкор ва 64/128 Гб (UFS 2.1) доимий ички хотира мавжуд. Платформа масаласида жаҳоннинг айни пайтдаги энг илғор чипига эга OnePlus 5 бир оз устун.

OnePlus 5

Камера
Honor 8 Pro ва OnePlus 5’нинг камера жиҳатлари ҳам қисман ўхшаб кетади. OnePlus 5 бош камерасида 2 та объектив мавжуд: 16 мегапикел ва f/1.7 апертурали, 1.12μm пикселли + 20 мегапикселли, f/2.6 апертурали сенсорлар. Бу сенсорлардан бири телефото объектив вазифасини бажаради. Бош камера 4K сиғимли видео тасвирга олади. Смартфоннинг олд камера сиғими 16 мегапикселли.

Honor 8 Pro

Honor 8 Pro бош камераси ҳам қўш объективли: 12 мегапикселли (оқ ва қора рангла олади) + 12 мегапикселли (рангли) фото-датчиклар.Бош камера 4k сиғимли видео суратга олади. Смартфоннинг олд камераси учун 8 мегапикселли сенсор танланган. Экспертларнинг фикрича, OnePlus 5 камераси нисбатан илғор.

Аккумулятор
OnePlus 5 электр токи сиғими 3300 мА соат бўлган “қувват тоши” билан таъминланган. Бу аккумулятор Dash charge тезкор қувват олиш технологияси асосида 1 соатга қолмай қувватини тўлдириб олади. Honor 8 Pro эса сиғимдор, яъни 4000 мА соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Унда ҳам тезкор қувват олиш имкони мавжуд.

Алоқа имкониятлари
Honor 8 Pro ва OnePlus 5 гаджетлари 2 та сим-картали. Уларнинг ҳар ҳар иккаласи 4G LTE ва бошқа замонавий алоқа имкониятларига эга. OnePlus 5’нинг ягона устунлиги – Bluetooth 5.0 стандартига эгалиги. Honor 8 Pro эса Bluetooth 4.2 стандарти билан таъминланган.

Ўлчамлари
Honor 8 Pro: 157 x 77.50 x 6.97 мм, вазни: 184 гармм.

Honor 8 Pro

OnePlus 5: 154.2×74.1×7.25 мм, вазни: 153 грамм.

OnePlus 5

Нарх-наво
Honor 8 Pro смартфони 20 апрелдан халқаро бозорга 614 АҚШ доллари баҳосида сотила бошланди. OnePlus 5 эса $479 (6 Гб), $539 (8 ГБ) доллар нархида сотувга чиқарилмоқда.

Батафсил ўқинг:

OnePlus 5: «айфон кушандаси», энг юпқа смартфон тақдим қилинди

Қўш модулли камерага эга Honоr 8 Pro тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!