Смартфонлар учун илк марта Tor расмий браузери пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  1273
  •  08.09.2018 12:39

Смартфонлар учун илк марта Tor  расмий браузери пайдо бўлди

Tor браузери интернетдан фойдаланиш имкониятини беради ва унда ҳеч қандай из қолдирмайди — ҳамма  трафик Tor Project сервери орқали ўтади ва анонимлашади. Ундан  нафақат жиноий тузилмалар фойдаланишади, балки ўзининг махфийлиги ҳақида қайғурадиганларга ҳам ёрдам беради. Масалан, ОАВ’нинг аноним ахборот етказувчилари учун жуда маъқул келади. Браузер Windows, macOS ва Linux учун бемалол. Аммо мобиль қурилмалар учун расмий версия энди пайдо бўлди.

Ҳозирда иловалар дўконида фақат ғалати браузерлар мавжуд. Энди Android фойдаланувчилари  Tor Project компаниясининг расмий браузерларидан фойдаланса бўлади. iOS учун браузер версияси ҳақида дастур яратувчилар ҳозирча маълумот беришмаяпти.

 Tor браузерини Tor Project лойиҳасининг расмий сайтидан Google Play да APK-файл кўринишида юклаб олиш мумкин.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, браузер ҳозирча альфа-тестлаш босқичида турибди ва Orbot иловасисиз ишламайди. Браузер тўлиқ яратилгандан кейин алоҳида иловалар керак бўлмай қолади.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!