Смартфонлар лазер нури ёрдамида симсиз қувватланиши мумкин

Смартфонлар лазер нури ёрдамида симсиз қувватланиши мумкин

Сўнгги йилларда жаҳон миқёсида, айниқса ахборот технологиялари, хусусан аппарат таъминоти маҳсулотларининг жадал ривожини кузатиш мумкин.

Жумладан, смартфон, планшет, смарт-соат ҳамда бошқа мобил электрон қурилмаларнинг қувват самарадорлигини ошириш йўналишида янги ихтиро ва ишланмалар амалга оширилмоқда. Мисол учун, узоққа етадиган ва тезкор қувват оладиган аккумуляторларни ишлаб чиқариш IT-саноатидаги ишлаб чиқарувчиларнинг бош мақсадига айланган.

Гарчи, сўнгги ўн йилликда бу йўналишда катта изланишлар олиб борилаётган бўлса ҳам, ихчам ва узоққа етадиган ўта илғор аккумуляторлар ишлаб чиқаришга эришилгани йўқ. Ҳозирги кўринишдаги аккумуляторларни катта қувват билан тўлдириш ва узоқ вақт фойдаланиш имконсиз.

Шундай бўлса ҳам, янгилик ва инновациялар бор. Ҳозирча аккумуялтор технологияси билан боғлиқ сўнгги янгилик сифатида графен аккумуляторни айтиш мумкин. Бундай аккумуялторлар ўз қувватини 20 дақиқа ичида тўлдиради.

Охирги вақтларда тезкор қувват оладиган аккумуялтор ҳамда аккумуляторларни тезкор қувватлаш технологияларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бир вақтлар смартфонларнинг "қувват тошлари"ни бир соатда тўлдириш фантастика бўлиб туйилган бўлса, айни пайтда бу -- ҳақиқат.

Вашингтон университет (АҚШ) муҳандислари бу технологияни янада бойитишга эришишди. Унга кўра энди хоҳлаган электроника воситасини симсиз қувватлаш мумкин. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги ишланма орқали улар смартфонни лазер нури ёрдамида тезкор қувватлашга муваффақ бўлганлар.

Бунинг учун олимлар томонидан махсус лазер қурилмаси ишлаб чиқарилган. Сўнг қувват олиши керак бўлган смартфоннинг орқа панелига юпқа аккумулятор ўрнатишган. Бу аккумулятор лазер нурини тутиб қолиш ҳамда олинган энергияни қувват олаётган смартфон ёки электроника девайси аккумуляторига узатиш қобилиятига эга.

Мазкур технология ёрдамида электрон гаджетларни лазер ёрдамида узоқ масофадан туриб ҳам қувватлаш мумкин эканини исбот қилди. Олимлар лазер нуридан тарқайдиган иссиқликдан ҳам самарали фойдаланиш мақсадида, мобил қурилмага махсус металл пластиналар ўрнатишган. Натижада, смартфон узлуксиз қувват тўплаш имконига эга бўлган.

Лазер нури тўсилиши билан қувватлаш қурилмаси ўз ишини тўхтатади. Бу эса инсонларни бу нурдан ҳимоя қилинишига замин яратади. Назарий жиҳатдан лазер ёрдамида смартфонларнинг қувват олиш тезлиги бугунги натижани такрорлаши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!