SMS-хабарлардан безор бўлганда кимга мурожаат қилиш керак?

SMS-хабарлардан безор бўлганда кимга мурожаат қилиш керак?

— Телефонимга уяли алоқа оператори турли хизматлар таклиф этилган хабарларни мунтазам юбориб туради. Телефон рақамимга менинг рухсатимсиз бундай хабарларнинг жўнатилиши қонунийми? Асабимга тегадиган бундай ҳолатлар юзасидан ваколатли органларга мурожаат этишим мумкинми?

Адҳам Холдоров,

Термиз тумани

Саволга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи  ўринбосари Алишер Файзуллаев жавоб беради:

— Мобиль алоқа операторлари томонидан фуқароларнинг уяли телефонларига келадиган хабар (SMS)лар икки турга бўлиш мумкин:

— компания томонидан кўрсатилаётган хизматлар (тарифлар, янги хизматлар, янгилик ва ўзгаришлар) тўғрисида хабардор қилиш;

— ижтимоий муҳофаза мазмунидаги хабарлар (об-ҳаво, фавқулодда вазиятлар, тегишли давлат органларининг эълонлари).

Истеъмолчиларнинг бирор масала юзасидан хабардорлигини ошириш муайян соҳада хизмат кўрсатувчи органнинг мажбурияти ҳисобланади. Ўз навбатида бу ахборотларни олиш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқидир. Агар мазкур турдаги SMS-хабарларни узатиш хизматидан воз кечмоқчи бўлсангиз, сизга хизмат кўрсатаётган мобиль алоқа операторига мурожаат қилинг.

Манба: Tafsilot.uz