Snapdragon 625’ли Galaxy J8 Plus тайёр – у Redmi Note 4X рақиби бўлиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1454
  •  13.03.2018 13:00

Snapdragon 625’ли Galaxy J8 Plus тайёр – у Redmi Note 4X рақиби бўлиши мумкин!

Яқиндагина Samsung компанияси тайёрлаётган 2018 йилги Galaxy J8 смартфони Geekbench сервисида имтиҳондан ўтказилган эди. Энди эса айни шу моделнинг «каттароқ» версияси – Galaxy J8 Plus  (ёки Galaxy J8 Pro) талқини ҳам шу бенчмаркда синаб кўрилгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Galaxy J8 (2018): ҳамёнбоп смартфонлар бозорида кучли рақиб

Geekbench сервисида ушбу смартфон SM-J805G модел рақами билан қайд этилган. Тест натижаларига кўра, у Android операцион тизимининг 8.0 Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди.

Galaxy J8+ девайси битта ядроли тестда 749 балл, кўп ядроли синовда эса 3708 балл тўплаган. Бу ҳозирда жаҳон бўйлаб кенг оммалашаётган Xiaomi’нинг ҳамёнбоп Redmi Note 4X моделига тенг кўрсаткичдир, унга ҳам худди шундай процессор ўрнатилган. Демак, жанубий кореялик компания бу модели орқали ҳамёнбоп смартфонлар бозорида хитойлик ишлаб чиқарувчи билан беллашади.

Кўриб турганингиздек, Galaxy J8 Plus’нинг самарадорлиги учун msm8953 (Snapdragon 625) чипи ҳамда 3 гигабайт ҳажмли тезкор хотира масъул. Таъкидлаш ўринлики, одатда Samsung компанияси флагман бўлмаган смартфонларига Qualcomm процессорларини ўрнатмасди. Фақат 2016 йилги Galaxy C7 ҳамда кейинроқ тақдим этилган Galaxy C7 Pro моделларигагина Snapdragon чиплари жойланган. Galaxy J8 Plus модели эса ушбу америкалик чипсоз процессори ўрнатилган навбатдаги Samsung смартфони бўлади.

Galaxy J8+ (ёки Galaxy J8 Pro) моделининг тақдим этилиши ва нархи хусусида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бу борадаги янгиликлардан бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.