Snapdragon 835 чипига эга илк ноутбук тақдим қилинди

Snapdragon 835 чипига эга илк ноутбук тақдим қилинди

ASUS ҳамда Qualcomm куни кеча NovaGo номли илк Qualcomm'нинг 8 ядроли Snapdragon 835 мобил процессорида ишлайдиган "2 таси 1 да" ноутбукини тақдим қилдилар.

Гавайида давом этаётган Snapdragon Technology Summit тадбирида бугун энг кучли смартфонларга ўрнатилган чипда ишлайдиган NovaGo лаптопи намойиш қилинди. Унинг дизайни мослашувчан, яъни девайсга 360 даражага букиладиган золдир ўрнатилган.

13.3 дюймли, 1080p пиксел сиғимли ноутбук экрани LTPS NanoEdge технологиясида ишлаб чиқарилган. Экран ёнида қалинлиги 8.9 мм.лик ҳошия мавжуд. Ноутбукнинг ўзи ҳам ғоят юпқа -- 14.99 мм ҳамда вазни 1,390 грамм.

ASUS'нинг қайд этишича NovaGo ноутбуки Qualcomm’нинг X16 модеми ёрдамида Gigabit LTE технологиясига эга бўлган илк лаптоп. Қолаверса, уни тўлиқ қувватлаб, 22 соат мобайнида фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Qualcomm'нинг "электрон юракчаси"га эга бўлган девайс учун алоҳида ASUS Pen қурилмаси ҳам ишлаб чиқарилган.

ASUS NovaGo (TP370) жиҳатлари:
Дисплей: 13.3 дюймли, FHD LTPS 1920 x 1080 пикселли;
Процессор: 64 бит, 8 ядроли Snapdragon 835;
Видео-карта: Adreno 540;
Тезкор хотира: 4 ГБ / 8 ГБ;
Доимий хотира: 64ГБ / 128ГБ / 256ГБ (UFS 2.0), microSD бўлмачаси мавжуд (256ГБ);
Селфи-камера: HD webcam w/ рақамли микрофон;
Батарея: 5200 мА соат;
Операцион тизим: Windows 10 S;
Алоқа имкониятлари: WiFi, 4G, Bluetooth, HDMI, 2x USB 3.1 Gen 1 Type-A
Бошқа жиҳатлар: Stereo аудио-карнайлар, 1 SD (SD, SDHC, SDXC), 2 та Waves MaxxAudio Pro карнайлари;
Ўлчамлари: 316 x 221.6 x 14.9;
Вазни: 1,390 грамм.

ASUS NovaGo'нинг баҳоси 599 АҚШ долларидан бошланади.Унинг энг юқори, яъни 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотирага эга талқини эса 799 АҚШ долларидан сотилади.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.