Sony 4К HDR инновацион телевизорларини сотувга чиқарди

Sony 4К HDR инновацион телевизорларини сотувга чиқарди

Sony компанияси янги инновацион технологияга эга BRAVIA туркумидаги XE94, XE93, XE90, XE80 моделидаги телевизорларини сотувга чиқарганини маълум қилди. Айтиш жоизки, бу телевизорлар нархлари харидорларни чўчитмоқда. Экрани 65 дюймли бўлган телевизор моделлари улар орасида энг қиммати бўлиб, 5 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.


Янги телевизорларнинг ўзига хосликлари

BRAVIA туркумидаги XE94, XE93, XE90, XE80 телевизорлари теле-контентни “4K HDR” сиғимли ўта юқори сифатда намойиш этади. HDR – яъни, кенгайтирилган динамик рангли диапазонда бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтган тасвир ранглари юқори аниқликда, қаъригача визуал деталларга бой ва ёрқин ҳолатда, реалликка яқин даражада олиб узатилади. Томошабин ранглар даражаси ўртасидаги нозик фарқларни ҳам осон кўради ва ҳис қилади.

XE93 сериясига кирувчи телевизорларда Slim Backlight Drive+ технологияси жорий қилинган бўлиб, экран хонадаги ёруғлик меъёрига кўра ўзидаги ёрқинлик даражасини автомат тарзда созлайди. XE94 сериясидаги телевизорлар дисплейларининг барчасида светодиодлар матрицанинг юзаси бўйлаб жойлаштирилган.

Ушбу юқори туркумга кирувчи телевизор моделларининг барчасида X1 Extreme процессорлари ўрнатилган бўлиб, у 3 та янги технологияларни – тасвирдаги биноларни самарали ёритишга мўлжалланган HDR, маълумот узатувчи марказлардан сигнал қабул қилиб, тасвир узатишни барқарорлаштирадиган Super Bit Mapping 4K HDR ҳамда тасвир сифатини оширувчи технологиялар татбиқ қилинган.

Телевизорлар корпуси максимал даражада юпқа ва қурилма ҳар томондан қараганда ҳам эстетик жиҳатдан мутаносиб таассурот қолдиради. Телевизорлар Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади. Уларда овозли қидирув тизими мавжуд. Бунинг учун бошқарув пультида махсус тугмача бор. Телевизор 1 эксабайтгача маълумотни сиғдира оладиган флеш-хотираларни ўқий олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.