Sony Awards’га кўра, йилнинг энг ҳайратланарли 12 та сурати (ФОТО)

Sony Awards’га кўра, йилнинг энг ҳайратланарли 12 та сурати (ФОТО)

2007 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган Sony World Photography Awards халқаро танлови Sony корпорацияси ҳомийлигида ташкил қилиб келинади. Бугунга қадар 10 йил давомида жами 1 миллиондан зиёд ижодий ишлар танловда иштирок этиш учун тақдим қилинган. Ғолибга 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ҳамда ҳомий томонидан энг сўнгги имкониятларга эга фото техникалар берилади.

2017 йилда ҳам танловда иштирок этиш учун 220 мингдан зиёд фотосуратлар тақдим қилинди. Улардан энг яхши 10 таси саралаб олиниб, Sony World Photography Awards талқинига кўра, жорий йилнинг энг яхши фотосуратига даъвогарлар, деб эълон қилинди. Тақдим этилган фотосуратлар ёввойи табиат, архитектура, ландшафт, натюрморт, кўча фотосурати ва бошқа мавзулар бўйича саралаб олинади. Бу тўғрида корпорация Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қуйида ҳаваскор ҳамда профессионал фотографлар ижодига мансуб, 12 та ғолиб фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ушбу фотосуратлар орқасидан энг яхши, деб топилган сурат муаллиф 20 апрелда тантанали равишда тақдирланади.

Хитойлик кекса балиқчи миллий кийимда балиқ овламоқда. National Awards талқини бўйича йилнинг энг яхши фотосурати. Фотосурат Саудия Арабистонидан бўлган ижодкор томонидан тақдим қилинган.  

Китнинг ҳайратланарли тасвири. National Awards талқини бўйича 3-ўринга даъвогар. Хитойлик ижодкор томонидан тақдим қилинган.

 

Колумбия жамоаси сувдаги поло мусобақаларида. “Ҳаракат” йўналишида энг яхши сурат.

 

Иллюминация: одамлар Хорватиядаги концертда.

 

Калифорниянинг 66-катта йўлидаги қаҳвахона, бензин қуйиш шаҳобчаси ва мотел. “Одатдаги АҚШ йўли” йўналишида энг яхши, деб топилган.

 

Болқон тоғларидаги ўрмонлардан бири. 2016 йилнинг кузи.

 

Зебра ҳамда жирафалар. Саудия Арабистонидан бўлган ижодкор тақдим қилган. 

Вьетнамнинг шимолий-ғарбидаги қишлоқларидан бирида қуёшнинг чиқиб келиши.

 

Эстониядаги туманли тун.

 

Ҳаракатдаги сув. Янги Жанубий Уэльс, Австралия

 

Италиядаги шаҳарча. 2016 йил, сентябр.

 

Кения Миллий боғидаги шер ором олмоқда. 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!