Sony мутлақо ромсиз флагман тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  1810
  •  02.07.2017 10:14

Sony мутлақо ромсиз флагман тақдим этади!

«Хитойча Twitter» ҳисобланмиш Weibo тармоғида Sony компаниясининг янги флагмани ҳақидаги маълумотлар тарқалган. Мазкур қурилма шу йилнинг 1–6 сентябрь кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2017 кўргазмасида тақдим этилади, деб ёзади Ferra.ru сайти.

Манбанинг хабар беришича, Sony бу кўргазмада тақдим этадиган смартфонда дисплейнинг атрофида ром умуман йўқ! Мазкур қурилмага Япониянинг JDI компанияси томонидан яқинда тақдим этилган Full Active номли панель ўрнатилади.

Full Active дисплейининг диагонали 6 дюймга, томонлар мутаносиблиги 18:9, пикселлар сиғими эса 1080x2160 га тенг. У айнан ромсиз смартфонларга мўлжаллаб ишлаб чиқарилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.