Sony’нинг янги флагмани Galaxy S9 ва iPhone X «кушандаси» бўлиши мумкин (+видео)

Sony’нинг янги флагмани Galaxy S9 ва iPhone X «кушандаси» бўлиши мумкин (+видео)

Жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган IFA 2017 кўргазмасида Sony компаниясининг мобил бўлими, корпорациянинг 2018 йилга режалари улкан эканини айтган эди. Шу кунларда маълум бўлишича, Sony кореяликларнинг Galaxy S9 ҳамда купертиноликларнинг iPhone X флагманларини ҳам доғда қолдирувчи смартфон тайёрлабди, деб ёзади AKKet.

ЎҚИНГ: Sony бирданига иккита смартфон тақдим этди

Кеча GFXBench бенчмаркида Sony компанияси томонидан тайёрланган, модел рақами H8521 Pro-A бўлган смартфон тестдан ўтказиб кўрилган. Унинг техник хусусиятларини кўриб фақат лол қолиш мумкин, дейилади хабарда.

Янги қурилма 2,6 ГГц такт частотасида ишловчи, 8 ядроли илғор Qualcomm Snapdragon 845 процессори базасига қурилган. Унга Adreno 550 график тезлатгичи, 6 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ доимий флеш-хотира ўрнатилган. Смартфон 18 мегапикселли асосий ва 12 мегапикселли олд камерага эга бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи 4K сифатида видео тасвирга олишга қодир.

Япон корпорациясининг ушбу смартфони учун аллақачон концептуал видео ҳам тайёрланган. Марҳамат, уни томоша қилинг:

ЎҚИНГ: Кутилмаганда iPhone X'нинг яна бир "кушандаси" ҳақида хабар тарқалди

Sony’нинг бўлажак флагманига операцион тизим сифатида энг янги – Android 8.1 Oreo талқини танланган. H8521 Pro-A индексига эга бу моделнинг номи ҳозирча ошкор этилмаган. Эҳтимол, ишлаб чиқарувчи уни келаси йил февралнинг охирида бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида намойиш этар. Ёки флагман тақдимоти ундан ҳам эртароқ – 9–12 январда ўтказиладиган CES 2018 тадбирига мўлжаллангандир.

Японларнинг янги флагмани ҳақидаги хабарлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.