Sony Xperia XZ1 флагманининг нархи маълум бўлди

Sony Xperia XZ1 флагманининг нархи маълум бўлди

Таниқли инсайдер Роланд Квандт ҳозирча намойиш қилинмаган Sony Xperia XZ1 ҳамда XZ1 Compact флагманларининг смартфон бозорида қанчадан сотилишини маълум қилди.

Хўш-хўш?

Манбаанинг қайд этишича, Sony Xperia XZ1 флагмани 770 АҚШ  долларидан, унинг кичик ва ихчам талқини 640 доллардан сотувга чиқарилади.

Улар тўғрисида нима маълум?

Sony Xperia XZ1 ҳамда XZ1 Compact смартфонларида ток сиғими 3000 ҳамда  2800 мА соат бўлган аккумулятор, илғор Qualcomm Snapdragon 835 процессори ҳамда 4 гигабайтли оператив хотира ўрнатилган. Юқори талқинга 5.2 дюймли, ихчам талқинга 4.6 дюймли Full HD ва HD дисплей ўрнатилган. Ҳар иккала смартфон сўнгги камера технологияларига эга.

Sony Xperia XZ1 ҳамда XZ1 Compact шу йилнинг 1 - 6 сентябрда Берлинда ўтказиладиган IFA 2017 кўргазмасида намойиш қилинади. Шунингдек, мазкур кўргазмада Xperia XZ1, XZ1 Compact ва X1 телефонлари ҳам тақдим қилинади.

GFXBench бенчмаркининг маълумотлар базасида Sony’нинг Xperia XZ1 смартфони тест натижалари бир муддат аввал эълон қилинган эди.

Бенчмарк кўрсатган маълумотларга қараганда, модель рақами Sony G8341 бўлган бу қурилма илғор Qualcomm Snapdragon 835 процессорида ишлайди. Унинг тезкор хотираси ҳажми 4 гигабайтни ташкил этади, операцион тизими версияси эса – Android 7.1.1 Nougat.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.