Sony яна уч хил Walkman плеерларини чиқаради

  •   DiMaX
  •  1346
  •  10.07.2017 10:35

Sony яна уч хил Walkman плеерларини чиқаради

Япониялик гигантнинг Walkman бренди бир пайтлар бутун дунёда машҳур эди. Бу номдаги мусиқий плеерлар Sony’га катта даромадлар келтирарди, токи... iPod пайдо бўлгунига қадар.

Аммо барибир, японларнинг бу ном билан хайрлашгилари келмади. Walkman номи смартфонларда қўллана бошлади, Sony шу бренд остида қулоқчинлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Яқинда эса сенсор дисплейли NW-A35 Walkman портатив рақамли плеерини ишлаб чиқара бошлади.

Энди эса, интернетда тарқалган хабарларга кўра, Sony мана шу плеерга ўхшаш яна учта NW-A45, NW-A46 ва NW-A47 моделларини ишлаб чиқаришга қарор қилган. Кодли номи Jupiter бўлган мазкур гаджетлар FCC сертицифкациясидан ҳам ўтган, деб ёзади Ferra.ru сайти.

Мазкур девайсларнинг учаласи ҳам ички хотира билан таъминланган. A45 моделида атиги 16 гигабайтлик доимий хотира мавжуд бўлса, A46 плеери 32 гигабайт, A47 эса нақ 64 гигабайт хотирага эга. Бу учала қурилманинг ўзаро фарқлари фақат шундан иборат бўлиши кўзда тутилган.


Шунингдек, аввалги – A35 моделидагига нисбатан янгиларида аккумулятор сиғими ҳам йирик, дисплей ҳам 3,1 эмас, балки 3,5 дюймлик диагоналга эга. NW-A35 Walkman батареясини битта тўлдирганда 45 соат ишлайдиган, NFC ва Bluetooth билан таъминланган бўлса, янги моделларда меломанлар узлуксиз 50-60 соатлаб қўшиқ тинглашлари мумкин бўлади.