Sony’нинг ҳали тақдим этилмаган Xperia XZ1 флагмани бенчмаркда кўринди

  •   DiMaX
  •  1058
  •  28.07.2017 11:05

Sony’нинг ҳали тақдим этилмаган Xperia XZ1 флагмани бенчмаркда кўринди

GFXBench бенчмаркининг маълумотлар базасида Sony’нинг навбатдаги смартфони – ҳали расман намойиш қилинмаган Xperia XZ1 моделининг тест натижалари кўринди. Бу ҳақда Ferra.ru сайти хабар бермоқда.

Бенчмарк кўрсатган маълумотларга қараганда, модель рақами Sony G8341 бўлган бу қурилма илғор Qualcomm Snapdragon 835 процессорида ишлайди. Унинг тезкор хотираси ҳажми 4 гигабайтни ташкил этади, операцион тизими версияси эса – Android 7.1.1 Nougat.

Аввалроқ сизиб чиққан хабарларга кўра, Sony G8341 ёки Xperia XZ1 моделига 750 еврога яқин нарх белгиланади. Шунингдек, унга ҳали тест режимида бўлган Android O операцион тизими ўрнатилиши ҳам айтилган. Эҳтимол, тақдимот вақтигача шундай бўлар ҳам.

Xperia XZ1 смартфонига диагонали 5,2 дюймга тенг (1920х1080 пикселли) бўлган Full HD сифатли дисплей ўрнатилади. Унинг расмий дебюти шу йилнинг 1–6 сентябрь кунлари Берлинда ташкиллаштириладиган IFA 2017 кўргазмасида бўлиб ўтиши кутилаётир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.