Соврин жамғармаси 6000 долларлик танлов муддати узайтирилди
«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун умумий соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати 1 февралга қадар узайтирилди. Бу ҳақда IT Park ахборот хизмати маълум қилди.
ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нақ 29 фоизга арзонлашди! (+видео)
Танловнинг мақсади: Лойиҳа доирасида ўқитувчиларнинг профессионал ютуқларини аниқлаш ва эътироф этиш, шунингдек, ўқитувчиларни таълим жараёнида инновацион технологиялардан фаол фойдаланишга ундаш.
Танлов иштирокчилари: Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари
Талаблар: Ўқитувчилар ва уларнинг талабалари томонидан телеграм гуруҳларида ва лойиҳанинг ижтимоий тармоқларида мотивация ва фаоллик кўрсатилиши
Совринли ўринлар сони: Саккизта
Танлов танлов иштирокчиси бўлиш, иштирокчиларининг қандай баҳоланиши ва бошқа тафсилотлар ҳақида расмий сайтда ўқишингиз мумкин.
Платформа ҳаволаси: uzbekcoders.uz
ЎҚИНГ: Танловда қатнашиб, Galaxy A50 ва бошқа совринлар ютиб олинг!