SSD дисклари билан бажариш керак бўлмаган 5 та амал

SSD дисклари билан бажариш керак бўлмаган 5 та амал

Микросхемалардан ташкил топган SSD туридаги қаттиқ дисклар, айланувчи дискдан иборат оддий HDD дисклардан фарқ қилади. Биз учун янгироқ бўлган SSD тўғрисида «SSD дисклар ҳақида» номли мақола орқали тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Баъзи жараёнлар борки, уларни SSD дискларда қилиб бўлмайди, аксинча оддий HDD дискларда қилиш фойдали бўлади. Мақолада, SSD дискларида бажариш тавсия қилинмайдиган жараёнлар ҳақида ёзиб ўтаман.

1. SSD дискларини дефрагментация қилманг. Нима сабабдан дефрагментация қилиш кераклиги ҳақида, ушбу мақолада ўқишингиз мумкин. Маълумки, SSD дискларида ёзиш давомийлиги чегараланган, бу чегарани камайтириш ҳеч кимга керак эмас, ундан ташқари деврагментациядан кейин SSD дискларини тезроқ ишлашини сезмайсиз ҳам. Дефрагментация жараёнида, блоклар ўчирилади, бошқа блокларга ёзилади, хуллас блоклар билаан ишланади, бу SSD дисклари учун тавсия қилинмайди. HDD дискларида бу жараён дискни ишлашини анча тезлаштиради (HDD дискларини дефрагментация қилиш), қаттиқ диск ичидан маълумот ўқилаётганда, диск бўйлаб сакраб-сакраб юрилмайди, маълумотлар тартибланган бўлади. SSD дискларида эса, HDD дискларига ўхшаб механик ҳаракат қилинмайди, шунинг учун дефрагментация SSD дисклари учун эмас.

2. SSD дискларига эски операцион тизимларни (Windows Xp, Windows Vista)  ўрнатманг. Камида Windows 7 бўлиши керак, чунки эски тизимларда ТRIM функцияси мавжуд эмас, бу функциясиз, вақт ўтиши билан SSD дисклари секин ишлашни бошлайди.

ТRIM — қисқа қилиб ёзадиган бўлсам, бу функция айнан SSD дисклари учун чиқарилган бўлиб, Windows 7 тизимидан бошлаб фойдаланилади. Бу функция, ишлатилмаётган блоклар ҳақида SSD дискка ҳабар беради, яъни операцион тизим SSD дискка тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, ишлатиш мумкин бўлган блоклар ҳақида ахборот беради. Шу орқали ишлаш унумдорлиги оширилади.

3. SSD дискларини охиригача тўлдирманг. Бу дегани, SSD дискда бўш жой қолсин, акс ҳолда унинг ишлаши секинлашади. Бу қуйидагича тушунтирилади: дискнинг катта қисми тўлганидан сўнг, қолган қисмига ёзиш учун(бу охиригача ёзилмаган блок бўлади), олдин ёзилган блокни ўқиш керак бўлади, бу блокда қолган жойни анализ қилиб, янгисини шу блокка ёзади. Бу дегани олдин блок очилади, қанча бўш жой борлиги анализ қилинади, кейин янги маълумот ёзилади деганидир. Қисқа қилиб тушунтирадиган бўлсам, бўш блокка ёзиш, бир қисмида маълумот ёзилган блокка ёзишга нисбатан анча тез ёзилади. SSD дискни 75% гача тўлатиш етарли бўлади.

4. SSD дискларига ёзишни камайтиринг. Бу дисклардан асосан ўқиш учун фойдаланиш фойдали бўлади. Операцион тизим ўрнатиб, ундан ўқиш, тизимни тез юкланишига олиб келади. Бу дискдан файл сервер сифатида фойдаланиш унчалик яхши фикр эмас.

5. Катта ҳажмдаги файлларни бу дискда сақламанг. Бу диск қиммат ҳисобланади, шунинг учун ундан оқилона фойдаланиш керак. Архив файллар сақланадиган жой эмас. Бу дискни тезлигидан фойдаланиш керак. Мисол учун, мусиқа эшитиш, кино кўриш учун бу дискни овора қилиш шарт эмас, булар учун катта тезлик умуман керак эмас. Шундай экан, тезлик жуда муҳим бўлган ҳолларда бу дискдан фойдаланинг. Мисол учун, тизим юкланишида, кучли ўйинлар ўйнашда(геймерлар учун), дастурлар тузишда, катта ҳажмдаги дастурларни ишлатишда.

SSD дискдан нотўғри фойдаланишни, iPhone 6 ёки Samsung Galaxy S6 сотиб олиб, фақат алоқа қилишда фойдаланиб юришга қиёслаш мумкин.

Манба: ITportal.Uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!