Стив Жобс фойдаланган BMW Z8 аукционга қўйилади

Стив Жобс фойдаланган BMW Z8 аукционга қўйилади

Нью-Йоркда жойлашган Sotheby’s аукционида Apple асосчиси ва бир неча йиллик раҳбари Стив Жобсга тегишли бўлган BMW Z8 автомобили қўйилади. Автомобилнинг бошланғич баҳоси 400 000 доллар.

Немис автомобиллларининг дизайни доимо Жобсни ўзига мафтун қилиб келган. Унинг BMW ҳамда Mercedes-Benz SLs брендларига тегишли бир нечта мотоцикллари ҳам бўлган. Баъзи бир манбаларда ёзилишича, 2010 йилда Стив Жобсни BMW Z8 моделини харид қилишга Oracle компаниясининг ўша вақтдаги раҳбари Ларри Эллисон ундаган. Ўшанда у Стивга бу машинанинг Apple раҳбари нуфузи ва дидига мос келадиган юқори сифатли спорт автомобили эканини айтган.

Стив бу машинадан 3 йил фойдаланган ва шундан сўнг Лос-Анжелесда истиқомат қилувчи харидорга сотган. Машинадан 11 йил фойдаланилган. Энг ақлбовар қилмас ҳақиқат шуки, автомобил бор-йўғи 24 километр масофани босиб ўтган. Автомобил мунтазам техник кўрикдан ўтказиб турилган.

BMW Z8 автомобилига тегишли қизиқарли аксессуарлардан бири Motorola мобил алоқа телефони бўлиб, Стив Жобснинг бу алоқа воситасини жуда ёмон кўрган. Кун келиб эса Apple ва Motorala ҳамкорга айланишади ҳамда iTunes хизматига эга телефонлар ишлаб чиқара бошлайди.

2004 йилнинг июнида Apple BMW билан биргаликда iPod қурилмаси ва BMW iPod Adapter автомобил аудиотизимини ишлаб чиқарган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.