Стив Возняк iPhone X'даги бош муаммони айтди

Стив Возняк iPhone X'даги бош муаммони айтди

Ўтган йилнинг октябрида Apple асосчиларидан ҳисобланган Стив Возняк биринчилардан бўлиб iPhone X флагманини кўз-кўз қилиб, мақтаган эди. Бироқ, нима сабабдандир анъанани бузиб, Стив қўлидаги гаджетни биринчилардан бўлиб янги флагманга алмаштирмади.

Афтидан, Стив Возняк янги ва илғор айфондан фойдаланиб кўрган шекилли, ниҳоят у бу флагмандаги бош муаммо билан ўртоқлашди.

Маълумки, iPhone X корпуси ёнидаги ўчириб-ёқиш тугмасига бир нечта вазифа юклатилган. Мисол учун, уни бир марта, кетма-кет икки марта ёки уч марта босиб бу тугмачага турли вазифаларни бажариш учун буйруқ бериш мумкин.

Стив Вознякнинг фикрича, бу функция купертинолик ишлаб чиқарувчининг "содда ва ички ҳиссиёт билан тушуниб фойдаланиш мумкин бўлган қурилма яратиш концепцияси"га зид.

Шу билан бирга, Apple асосчиси овозни бошқариш тугмасининг кўп функцияни бажаришига ҳам эътибор қаратди ва бу технологик ечимни танқид остига олди.

Экспертнинг фикрича, инсон бу амалларни тезкор ва қулай бажариши учун анча вақтини сарфлаши керак. Ваҳоланки, айфонлар доимо соддалиги ва тушунарли экани билан рақибларидан ажралиб келган.

Тўғри, бир тугмага бир нечта вазифанинг юкланиши тўғридир, бироқ бу функцияни амалга ошириш усули жуда қўпол.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.