Шахматда сайёрамизнинг тенгсиз ўйинчиси маълум бўлди

Шахматда сайёрамизнинг тенгсиз ўйинчиси маълум бўлди

AlphaGo Zero номли "сунъий онг" тизими ўз-ўзини ўқита олиш қобилиятига эга. Бу тизим бор-йўғи 4 соат ичида шахмат ўйнашни ўрганиб олди. Ундан сўнг эса Европанинг энг зўр шахмат устасини ҳам ўйинда мағлуб қилди. Бу тўғрида «Звезда» телеканали Science Alert нашрига асосланиб хабар тарқатмоқда.

Энди AlphaZero — шахмат бўйича жаҳоннинг энг зўр ўйинчиси бўлди. У шу вақтга қадар чемпион ҳисобланиб келган Stockfish 8 тизими блан билан 100 партия шахмат ўйнаган ва ҳар гал ғолиб бўлган.

Шу билан бирга, бу дастур японларнинг Сёги шахмат ўйинини ҳам бир неча соатларда ўрганиб олди. AlphaGo сунъий ақл тизими 2 йил аввал ҳам Хитойнинг "го" номли мантиқи ўйинини ўзлаштириб олиб, бу борада энг кучли ўйинчини ҳам мот қилган.

AlphaZero тизими секундига 800 минг позицияни қайта ишлаш ҳамда секундига 70 миллион юришни амалга ошириш қобилиятига эга. Дастурчиларнинг фикрига кўра, сунъий онг тизимининг бу муваффақияти дастур алгоритмининг тузилиш схемасини ўзгартирилиши ҳисобига содир бўлган.