«Сунъий онг»ли Lenovo S5 – илғор технологияларга эга янги смартфон

  •   DiMaX
  •  525
  •  13.03.2018 18:06

«Сунъий онг»ли Lenovo S5 – илғор технологияларга эга янги смартфон

Lenovo компанияси ўзининг янги – S5 русумли смартфонини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Компания раҳбарининг таъкидлашича, бу қурилма Xiaomi Redmi Note 5 моделининг «кушандаси» сифатида майдонга тушади.

ЎҚИНГ: «Қайта туғилган» Motorola RAZR V3 буклама экранли бўлади!

Lenovo S5 смартфони ҳақида аллақачон TENAA сайтида маълумотлар эълон қилинган. Энди эса интернетда унинг хусусиятлари маълум қилинган тизер тарқатилмоқда.

Хабарларга қараганда, Lenovo S5 модели металл корпусли, ромсиз экранга эга смартфондир. Унинг асосий ўзига хосликларидан яна бири – «сунъий идрок» имкониятлари билан таъминланишидир. Шунингдек, тизерда яна фойдаланувчини қиёфасидан таниб олиш функцияси ҳақида ҳам гап бор. 3000 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлган бу девайс Android операцион тизимига таянган ZUI график қобиғининг сўнгги талқини ўрнатилган ҳолда чиқарилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Lenovo S5 диагоналига 5.6 дюймли, Full HD+ форматли дисплейга эга. Унинг тезкор хотираси 4/6 гигабайт, доимий хотираси эса 32/64 гигабайт ҳажмлидир.

Lenovo S5 жорий йилнинг 20 мартида Хитойда тақдим этилади. Унинг нархи ва савдога қўйилиш вақти ҳозирча номаълум.

Айтиб ўтиш керакки, айни шу куни хитойлик етакчи смартфонсоз ҳам ўзининг янги моделини намойиш қилмоқчи.

ЎҚИНГ: 20 мартдаёқ тақдим этиладиган Huawei P20 Lite учун олдиндан буюртма бериш бошланди («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.