Super Mario Run ўйини бир суткада 10 млн марта юклаб олинди

Super Mario Run ўйини бир суткада 10 млн марта юклаб олинди

Аввал хабар берганимиздек, йилнинг энг узоқ кутилган мобил ўйини Super Mario Run 15 декабрь санасида App Store дўконида пайдо бўлган эди. Афсонавий  ўйиннинг мобил версияси Nintendo компанияси томонидан тайёрланди.

Ўйин App Store дўконига чиқарилгач, бир сутка мобайнида дунё бўйлаб 10 млн маротаба юклаб олинган ва муаллифларга 4 млн доллар миқдорида молиявий фойда келтирган. Бу ҳақда Slashgear нашри хабар тарқатган. Super Mario Run муаллифлари томонидан яратилган Pokemon Go ўйини дўконга жойлангандан кейин АҚШ ҳудудида бир сутка ичида 900 000 марта юклаб олинган эди. Super Mario Run эса бир суткада АҚШ фойдаланувчилари томонидан 2,85 млн марта юклангани маълум қилинган. Ушбу факт эса машҳур Super Mario Run  жорий йилнинг энг шов-шувли ўйинидан ҳам бир неча баравар юқори натижа қайд этганини исботлайди.

Ҳозирда мазкур ўйинни 150 та мамлакатда App Store дўконидан бепул юклаб олиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.