Super Mario Run ўйини доимий интернет уланишини талаб этади

Super Mario Run ўйини доимий интернет уланишини талаб этади

Бундан бир неча ҳафта илгари афсонавий Super Mario Run ўйини жорий йилнинг 15 декабрь куни iOS платформаси учун чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик.  Куни кеча мазкур ўйин борасида бошқа тафсилотлар ҳам эълон қилинди.

Жумладан, хабарда айтилишича Super Mario Run ўйинининг мобил версияси интернетга доимий уланишни талаб этар экан. Бу ҳақда ушбу ўйиннинг гейм-дизайнери ҳисобланган Сигеру Миямото Mashable нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Ўйиннинг хавфсизлигини таъминлаш ва уни қароқчилардан ҳимоя қилиш мақсадида муаллифлар шундай режимни танлашни маъқул кўришган. Бундан ташқари, интернет уланиши орқали ўйиндаги режимларни ҳам ўзаро (World Tour, Toad Rally ва Kingdom Builde) синхронлаш мумкин бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!