SwiftKey клавиатурасига GIF ва стикерлар қўшилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1532
  •  17.03.2018 16:44

SwiftKey клавиатурасига GIF ва стикерлар қўшилди! (+видео)

Илғор клавиатураси билан машҳур бўлган SwiftKey дастурчилар жамоаси iOS ҳамда Android операцион тизимлари бошқаруви остидаги мобил қурилмалар учун илованинг янги талқинини тақдим этди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, бу – 2016 йилнинг апрелида лойиҳани Microsoft сотиб олганидан бери амалга оширилган энг йирик янгиланишидир.

ЎҚИНГ: Энг кенг тарқалган бу Android-клавиатура жосус экан!

Swiftkey 7.0 талқинида мавзулар, алмаштириш буфери ва бошқаларига осон ўтиш учун янгича жиҳозлар панели мавжуд. Шунингдек, бу клавиатурага стикер/эмодзилар ҳам киритилган ва матнга GIPHY сайтидан GIF-анимациялар қўшиш имкони тақдим этилган.

Булардан ташқари, фойдаланувчи Swiftkey орқали суҳбатдошларига ўз жойлашув маълумотларини ва тақвим (календарь)даги воқеаларни узата олади.

Мана, унинг имкониятларини қуйидаги видеолавҳада томоша қиламиз:

SwiftKey Keyboard иловасини iOS-девайслар учун ушбу ҳавола, Android-гаджетлар учун эса мана бу ҳавола орқали бепул ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Экрандаги видеони GIF форматида сақлаймиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!